сув тошқинлари
-
Дастлабки маълумотларга кўра, Индонезиянинг Ява оролида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 8 киши эса бедарак йўқолган.
-
Испанияда сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 223 нафарга етди. Бундан ташқари, 78 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 48 кишининг шахси ҳали аниқланмаган. Яқин кунларда яна кучли ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.
-
Испанияда 1973 йилдан бери ҳалокатли табиий офат содир бўлди – кучли ёғингарчиликлар сабабли юзага келган сув тошқини оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлди. Валенсия автоном ҳамжамияти энг кўп жабр кўрди, у ерда 92 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
-
Бангладешда муссон ёмғирлари туфайли рўй берган сув тошқини, кўчки ва дарё тошиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, 2 киши бедарак йўқолди. Ёғингарчиликлар оқибатларидан бутун мамлакат бўйлаб 5,6 миллионга яқин одам жабрланди, 35 минг бош чорва моллари хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
-
Ҳиндистоннинг тўғонни очиб юбориши Бангладешда катта ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиб, гуманитар инқирозни юзага келтирди. Бунга қўшни мамлакатда яқинда ҳиндуларга ҳужум қилинганига жавоб сифатида йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда. Умуман, кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинларидан Бангладешда 4,5 миллион киши жабрланди, охирги уч кун ичида 13 киши ҳалок бўлди.
-
Июль ойи охирларидан буён Яманда кузатилаёган кучли ёмғир ва сув тошқинлари сабабли ҳаётдан кўз юмганлар сони 61 нафарга етди. Уларнинг катта қисми ички урушлар натижасида кўчирилган фуқаролардир. Яман ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан сув тошқинлари қурбонларига инсонпарварлик ёрдами ажратилишини сўради.
-
Афғонистоннинг шарқидаги Нангарҳор вилоятида кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, яна 347 киши жароҳатланди. Шунингдек, ҳудудда 400 га яқин уй вайрон бўлган. Кўпгина ҳудудларда электр энергияси узилган
-
Эроннинг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган. Шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган. 12 киши бедарак йўқолган.
-
Дунё бўйлаб давом этаётган сув тошқинлари қурбонлари сони ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги кунларда сув тошқинлари сабабли Афғонистонда 300 дан зиёд киши офат қурбонига айланган бўлса, бу кўрсаткич Кенияда 267, Бразилияда 144, Индонезияда 27 нафарни ташкил этмоқда. Жабрланганлар сони ва зарарлар миқдори ҳам жуда юқори.
-
Тинимсиз ёғингарчилик туфайли Афғонистоннинг Бағлон вилоятида сув тошқинлари юзага келди. Сел уйларни вайрон қилган, 200 га яқин одам ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган.
- 01
- 02





















