сув тошқинлари
-
Саудия Арабистони бўйлаб сув тошқинлари давом этмоқда, Ар-Риёд, Даммам ва Макка ва Мадина атрофидаги ҳудудларда йўлларни сув босмоқда. Қирол Фаҳд университети ҳудудида жойлашган Эски Даҳран масжиди ташқи иншооти томи бир кечада қулаб тушди.
-
Ҳар йили дунёнинг турли қисмларида сув тошқинлари рўй бериб туради. Бу мавзудаги хабарларни оддий қабул қилиб ўрганиб қолганмиз, ҳатто эътибор ҳам бермаймиз. Аксарият тошқинлар дунёнинг олис қисмларида рўй бергани учун бизга мутлақо алоқаси йўқ, деб ҳисоблаймиз ҳам. Аммо дўппини ерга қўйиб, бу ҳақда жиддий ўйлаш, бизни кутаётган эҳтимолий офатларга тайёргарлик кўриш вақти келди. Чунки барчамиз битта кемадамиз – БАА, Уммон, Танзания ёки Хитойда рўй берган сув тошқинлари бизнинг ҳам эшигимизни қоқиб турибди. Яқинда Россия ва Қозоғистонда кузатилган тошқинларнинг эпкинини эса танамиз билан ҳис қилдик ҳам.
-
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам беришга маҳаллий миллиардерларни жалб қилиш ғоясини таклиф қилди. У ҳар бир вилоят, туман ва қишлоққа мамлакатдаги энг бой кишилардан бирини бириктириш зарурлигини таъкидлади.
-
Қозоғистондаги кенг кўламли сув тошқинлари билан боғлиқ вазият туфайли 13-14 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган Остона халқаро форуми бекор қилинди. Тадбир 2025 йилда ўз ишини давом эттиради. Мамлакатнинг 6 та вилоятида 6 мингга яқин уй-жойлар ва далалар сув остида қолмоқда.
-
Урал дарёси сатҳи бутун давр учун рекорд даражада кўтарилиши натижасида Россиянинг Оренбург вилоятида аҳоли пунктларини сув босишда давом этмоқда. Тўғонлар сув босимига бардош бера олмаяпти. Одамлар оммавий эвакуация қилинмоқда. Қозоғистоннинг шимолий ҳудудудларида ҳам охирги 80 йилликдаги энг йирик сув тошқинлари кузатилмоқда.
-
Қозоғистоннинг турли вилоятларида рўй берган сув тошқинлари сабабли 12,7 мингдан зиёд киши, жумладан, 5101 нафар бола хавфли жойлардан кўчирилди. Тошқинлар сабабли Россия-Қозоғистон чегарасидаги маҳаллий ва халқаро аҳамиятга эга йўллар тўсилиб қолди.
- 01
- 02

















