Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) ҳамда Ислом молияси хизматлари кенгаши (IFSB) стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратишга қаратилган. БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурханов Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлганига оид хабарни рад этди. Гап шундаки, куни кеча қатор нашрлар Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлганини ёзганди.
2025 йилда тест имтиҳонини топширган абитуриентларнинг 253 минг 844 нафари яъни 41,29 фоизи 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу шунча абитуриент максимал баллнинг 30 фоизини ҳам ололмади, дегани. 56,7 дан кўпроқ балл тўплаганлар сони 360 минг 924 нафар — жами абитуриентларнинг 58,71 фоизини ташкил қилади.
Ўқувчиларга дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади. Бу “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруқда белгиланган. Бундан ташқари ушбу ҳужжатга кўра, ўқувчилар учун таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
Ўзбекистон томони 2030-йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир, дейилади туризм қўмитасининг хабарида.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) "Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида давлат ҳимоясида" эканини билдирди. Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда россиялик шахс ўзбекистонлик меҳнат муҳожири – такси ҳайдовчисини ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалганди. Видеода россиялик кимса ҳайдовчига: "Сен русларнинг қулисан! Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқлиги учун бизнинг хизматимизни қилишга келгансан", дея куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганди.
Ўзбекистон ҳукумати ва Иордания ҳукумати ўртасида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим, олий таълим ва илмий тадқиқот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган. Шунингдек, томонлар ўзаро равишда кириш визаси талабидан озод қилиш тўғрисида келишувга эришган ҳамда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим тузилган. Бундан ташқари, Иордания Вақф ва исломий ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ўзаро англашув меморандуми, Иордания Вақфлар ва исломий ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Навоий ва Тошкент вилоятларида жойлашган “Темирчи”, “Терекли” ва “Пирали” олтин конлари аукцион орқали сотилди. Уларнинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларидан ошади. Улардан энг йириги – 2,4 тонна олтин захирасига эга “Пирали” кони 40 фоиз улуши хитойлик Чжан Цянга тегишли бўлган NBK 111 компаниясига сотилган.
Ўзбекистон 18 ой ичида якунланиши режалаштирилган тўртта лойиҳага 243 млн доллар сармоя киритади. Бу орқали Афғонистон Ўзбекистондан 800−1000 МВтгача электр энергиясини импорт қилиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатилади. Президент фармони билан, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган меҳмонларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронликни белгилаш чоралари кўрилади.