Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун 13 та нодир ва қимматбаҳо экспонат олиб келинди. Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади. Экспонатлар орасида энг нодирларидан бири — Мамлуклар давридаги Муқаддас Каъба калитлари жездан ясалган, кумуш билан безатилган ва Қуръон оятлари ўйиб ёзилган ноёб асар ҳисобланади.
Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 229-2-моддасига ўзгартиш киритилиб, махсус диний маълумотсиз, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органидан рухсатсиз ёки хусусий тартибда диний таълим бериш жиноят деб белгиланди. Бундай ҳаракатлар учун 50 дан 100 БҲМ гача (20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача) жарима, 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, уч йилгача тузатиш ишлари, уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
Жорий йил 30 июлдан 30 августгача "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.
Улар орасида IX–XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари, ноёб заргaрлик буюмлари, тарихий матолар ва бадиий асарлар мавжуд. Британия музейларида ҳануз Ўзбекистон тарихига оид 800 дан ортиқ маданий мерос намуналари сақланмоқда.
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони савдо департаменти томонидан ўтказилган тендерда «TBEA Co., Ltd» компанияси ғолиб бўлиб, бош пудратчи этиб танланган. Ушбу лойиҳа доирасида 20 МВт қувватга тенг шамол электр стансиясини барпо этилади. Бугунги кунда бош пудратчи томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори асосида ажратилган 10 гектар ер майдонида (Бурчмулла ҳудуди) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБнинг хабар беришича, Китоб туманидаги хонадонида 9 нафар вояга етмаган болага Қуръони Карим ва "Муаллими соний" китоблари асосида дарс ўтишдек "оғир жиноят"га қўл урган шахс ушланган.
Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида 405,5 минг чақалоқ туғилди. Шундан 209,6 минг нафари ўғил (51,7 фоиз), 195,9 минг нафари (48,3 фоиз) қиз болалар. Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда 207,7 минг чақалоқ дунёга келган. Жорий туғилишлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йил I ярмига қараганда 29,1 минг нафарга камайган.
"Ўзбек биродарларимизнинг қўллови биз учун жуда муҳим. Қорабоғни тиклаш йўлидаги илк совғани Ўзбекистон берган. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фузулийда 960 ўқувчига мослашган Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очгандик", деган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Хонкендида ўтказилган медиафорумда.
Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди. “Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди”, дейилади хабарда.
2025 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда судлар томонидан 204 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди. Таққослаш учун, 2024 йил I ярмида 465 киши оқланган эди. Мазкур рақам жорий йилнинг дастлабки давридагига қараганда 2,5 баравар кўп. Статистик рақамларга кўра, 2023 йилнинг илк олти ойида 564 нафар, 2022 йил мос даврида 468 нафар шахс оқланган.