Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини "вақти-соати келганида" тан олади. Ўз навбатида бу жараён халқаро ҳамжамият билан биргаликда амалга оширилишини истайди. Комилов афғон ва ўзбек халқлари асрлар давомида ягона маданий-цивилизация маконида яшаб келганини, тарихий алоқаларни эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини қўшимча қилган..
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани юзасидан изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида маълум қилинишича, 2025 йил январь–март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайиб, 42,4 млрд доллардан ошган. Шундан ташқи қарз 35,5 млрд долларни, ички қарз 6,9 млрд долларни ташкил этди.
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Россия фуқаролари учун мамлакатга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш тартибини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Ҳозирда россияликлар Ўзбекистонга фақат хорижий паспорт орқали кириши мумкин бўлиб, визасиз тартиб 15 кунгача амал қилади.
Ўзбекистонда Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун, 28 майга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилди. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда. Ўз навбатида арафа куни 5 июнь, пайшанба кунида нишонланади. Ҳижрий тақвимга кўра, Қурбон ҳайити Зулҳижжанинг 10-куни бомдод намозидан сўнг бошланиб, 13-куни аср намозига қадар давом этади.
Янги шартномада томонларнинг бир-бирларига қарши қаратилган ҳеч қандай блоклар ёки иттифоқларда қатнашмаслиги ҳамда томонлардан бирининг фикри бўйича икки давлатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатларда иштирок этишдан сақланиш каби мажбуриятлари белгиланган
Афғонистон Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини совға қилди. Ҳар бир юк машинасида 350 тадан мармар бўлиб, жами 4 минг квадрат метр майдонни қоплашга етиши айтилмоқда.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзолади. Шу билан бирга Холмуҳамедов россиялик ҳамкасбига Москвадаги ҳарбий парадда қатнашган Ўзбекистон ҳарбий контингентини тайёрлаш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирган.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Путиннинг ўтган йилги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўрилган. Айниқса, гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.