Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ 20 мартдан бошлаб Хитойнинг Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади. Солиқ қўмитаси Хитой маркетплейси фаолиятини ўрганиш жараёнида электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганини аниқлаган.