АҚШ президенти Доналд Трампнинг қайта сайланиши дунёда исломофобиянинг кучайишига сабаб бўлган биргина ҳодиса эмас, балки ислом душманлари томонидан шу пайтгача амалга оширилган ишларнинг натижасидир. Ўнлаб йиллар давомида жамоатчиликка таъсир кўрсатган маълум шахслар, сиёсатчилар, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари исломофобиянинг тарқалиши ва чуқур илдиз отишига ҳисса қўшди. Лидс университети академиги Салмон Саййиднинг мақоласида шу ҳақда сўз боради
Инсоният тарихига назар солсак, барча жамият ва халқларда аёллар масаласига алоҳида эътибор берилганига гувоҳ бўламиз. Аммо аёл ўзининг ҳақиқий қадрини Исломда топди ва яратилмиш бўлган нафис хилқат вакили эканини англади. Феминистик ҳаракат аёллар ҳуқуқлари учун курашган бўлса, Ислом бу ҳуқуқларни 14 аср олдин белгилаб берган.
Бу сўзлар тарихда такрорланган зўравонлик ва геноцидга бефарқ бўлмаслик ҳақида огоҳликдир. XXI асрга келиб, жаҳон яна бир бор қуролли можаролар, халқларнинг қатлиомга учраши ва инсон ҳуқуқларининг топталишига гувоҳ бўлмоқда. Бироқ бундай ваҳшийликлар ва халқаро ҳамжамиятнинг унга муносабати бизга бир неча ўн йиллар аввал юз берган Босния уруши ва Сребреница қатлиомини эслатади.
Украина АҚШ таклифи асосида Россия билан 30 кунлик сулҳга рози бўлди. Жиддадаги музокаралар ортидан қабул қилинган бу қарор Кремль томонидан ҳали расман маъқулланмаган. Россия ҳозир фронтда устунликка эга эканини ҳисобга олганда, Москва сулҳга рози бўлиши эҳтимоли паст. Шу билан бирга, АҚШ ва Украина келишуви Киевга ҳарбий ёрдамни қайта тиклаш билан ҳамоҳанг кечмоқда. Кремль музокаралар бўйича ўз шартларини қўйиши кутилмоқда.
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) ҳазратларининг вафот этганларига 10 йил бўлди. Шайх ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилояти Асака тумани Ниёзботир қишлоғида таваллуд топганлар. Ҳазрат 2015 йил 10 март куни юрак инфарктидан вафот этган эдилар. Қисқа умрлари давомида бир ўзлари Исломнинг ҳар бир фани бўйича бутун бир кутубхонага жой бўлгудек асарларни ёзиб, таржима қилиб, шарҳлаб халқимизга армуғон қилиб кетдилар. Шайх ҳазратларининг уммат учун қилган ишларидан Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлсин, раҳматига олсин! Ҳазратнинг вафотлари ҳақида мудҳиш хабарлар тарқалган кунларда ёзилган хотирани яна бир бор эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Илтимос, мақолани ўқигач, бир бор “Фотиҳа” ва уч бор “Ихлос” сурасини ўқиб, Шайх ҳазратлари руҳларига бағишлашни унутманг.
Исроил Сурия, Ливан ва Ғарбий соҳил ҳисобига ўз ҳудудини доимий равишда кенгайтириб борар экан, араб ҳукмдорлари учун ғоят хавотирли вазият юзага келмоқда. Улар энди ниҳоят ўзларининг бошига тушиши мумкин бўлган фалокатни бартараф этадиган умумий позицияга келишга мажбур бўлмоқда. Ҳатто ўзларининг шахсий манфаатлари хавф остида бўлса ҳам, улар яна имкониятни бой беришадими ёки бундан фойдаланишадими, буниси ҳали номаълум.
Иқтисодий омиллар, хусусан, ишсизлик ва ресурсларга боғлиқлик қашшоқликни кучайтирмоқда. Сиёсий беқарорлик ва урушлар иқтисодий инқирозга олиб келиб, коррупция вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Таълим ва тиббиёт тизимларининг заифлиги камбағалликнинг авлоддан-авлодга ўтишига сабаб бўлса, иқлим ўзгариши ва табиий офатлар озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Оила мустаҳкамлиги миллат ва жамият барқарорлигига бевосита таъсир қилади. Шу сабабли Ислом оилани ҳимоя қилишга, уни бузилишдан асрашга катта эътибор қаратган. Бироқ сўнгги пайтларда жамиятимизда оилавий муаммолар ва ажримлар кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Айрим ташвиқотлар эса оиладаги муаммоларни ажрим орқали ҳал қилишга чорлаётгандек кўринади.
Нетаняхунинг асосий мақсади Сурияни тизимли равишда заифлаштириш ва парчалаш, уни Исроил назорати остида қолдириб, марказий ҳукуматдан маҳрум этиш ҳамда мазҳаблараро можаролар гирдобига ташлашдан иборат кўринади. "Бошқариладиган тартибсизлик" муҳити Суриянинг ўн йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг тикланишига тўсқинлик қилади, уни барбод бўлган давлатга айлантиради ва янги Суриядан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдидни камайтириш баҳонасида Исроилни кучайтиради. Ибн Халдун гуманитар ва ижтимоий фанлар марказида илмий тадқиқот бўйича ёрдамчи профессор Али Бакир мақоласидан.
Шарқий Туркистонда 1 миллиондан ортиқ уйғур "қайта тарбиялаш" лагерларига қамалган, улар диний ва миллий шахсини йўқотишга мажбурланмоқда. Халқаро ташкилотлар бу ҳолатни "маданий геноцид" деб баҳоласа-да, кўп давлатлар Хитой билан иқтисодий манфаатлари туфайли сукут сақламоқда. Бунинг сабаблари нимада?