Бош Ассамблеяда ҳар бир аъзо битта овозга эга, аммо бу кам аҳамиятга эга. Айнан вето ҳуқуқига эга беш доимий аъзоси бўлган 15 аъзодан иборат Хавфсизлик кенгаши барча масалаларни ҳал қилади. Нима учун беш аъзо бутун дунё учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклиги ҳеч қачон тушунтирилган эмас, ҳатто асосланмаган ҳам.
Ғазо ва Ливанда иккита мўрт сулҳ тузилган бир пайтда, Исроилнинг минтақада ҳарбий ҳаракатларни кучайтириши – куч намойишими, ўзига ҳаддан зиёд ишончми ёхуд муваффақиятсизлик оқибатларидан қочиш учун уруш ҳолатини чўзишга уринишми – буни аниқлаш қийин. Исроил ё мисли кўрилмаган куч билан ҳаракат қиляпти ёки мисли кўрилмаган заифлигини яширишга уриняпти.
Французлар мусулмон аёлларни озод қилишга эмас, балки синдиришга, уларни диний ва маданий илдизларидан ажратишга ҳаракат қилган. Улар аёллар танасини кўришни, уларни назорат қилишни исташган - рад этилганда эса, мустамлакачи тафаккурга хос тарзда ғазаб ва зўравонлик билан реакция билдиришган.
Йирик ишбилармонлар, спортчилар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва бошқалар шиддат билан Мисрни тарк этмоқда. Хусусан, 2024 йилнинг биринчи ярмида Мисрнинг 2360 та компанияси БААга кўчиб ўтган. Сармоядорлар, фаоллар ёки спортчилар қочишининг умумий омили қўрқувдир: келажакдан қўрқиш, мавҳумликдан қўрқиш ва ҳокимиятдан қўрқиш.
Офият Сиддиқий 20 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ федерал қамоқхонасининг жаҳаннамий шароитларида азоб чекиб келмоқда. Унинг ишини шунчаки адолат суиистеъмоли деб аташ, давом этаётган бу даҳшатли адолатсизлик кўламини пасайтириш бўларди.
Трампнинг бу таклифни илгари суришининг айрим сабаблари, сўнг эса фаластинликларнинг Ғазодан кўчириб бўлмаслигининг бошқа сабаблари келтириб ўтилади.
Дональд Трампнинг Америка президентлигига сайланиши аввалига кўпчиликни мамнун этгандек туюлганди. Бироқ уч ҳафта аввал унинг ҳокимиятга келиши ва ўзи билан кўз кўриб қулоқ эшитмаган “сюрприз”ларни келтиришини кўпчилик, хусусан, мутахасислар хатто тахмин ҳам қилмаганди. Ҳозирги кунда унинг бири боғдан, бири тоғдан бўлган ички ва ташқи сиёсат масалалари бўйича фикр ҳамда қарорлари кўпчиликнинг таажжубига сабаб бўлмоқда. Турли номдор давлатларнинг жазаваси қўзиётган бўлса, айрим майда ва таъсир доирадаги мамлакатлар бўлаётган ишларни маҳзунлик билан кузатиб туришибди. Мана шу вазиятда кўпчиликда ўринли бир савол туғилиши табиийдир: Трампнинг хатти-ҳаракатлари дунёда ўрмон қонунлари қарор топишига сабаб бўладими?
Исроил матбуотидан бизга маълум бўлмоқдаки, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўз тарафдорларига фақат биринчи босқични ҳурмат қилишини ва у тугагач, бомбардимон қилишни давом эттиришини айтиб келмоқда.
Башар Асад режимининг қулаши Толибон ҳукмронлиги ҳамда Афғонистоннинг Ашраф Ғани ҳукуматининг кутилмаганда ва тез қулаб тушишига ўхшаб кетади. Толибон Қобулни бир ҳафта ичида эгаллаганидек, ҲТШ ҳам тез суръатда ҳудудий ютуқларга эришди. Бу воқеалар 1990-йилларда Афғонистонда мужоҳидлар гуруҳлари томонидан Нажибуллоҳ режимининг ағдарилишини ёдга солади.
Бир инсоннинг радикаллашиб, экстремистга айланишида ким айбдор бўлади, деган саволга жавоб – мураккаб. Ислом таълимотига мувофиқ, ҳаёт – синов. Шу боис биринчи айбдор – инсоннинг ўзи: қалбига қулоқ тутмай, нафсига қулоқ тутиб, ножоиз тасарруф қилгани учун. Бироқ радикалликни ҳаммадан кўп урчитадиган куч, бу – нотўғри давлат сиёсати. Муҳаммад Шакур мақоласида.