Дунё бўйлаб "депрессия ёки ташвиш" туфайли ҳар йили 12 миллиардга яқин иш куни ўтказиб юборилади. Бутун дунёда депрессив касалликларнинг кучайиши эпидемия даражасига етиб, меҳнат бозорига таҳдид солмоқда ва ҳар йили жаҳон иқтисодиётига юзлаб миллиард доллар зарар келтирмоқда. Зеро, Ислом динида муаммоларни Аллоҳга топшириш ва Ундан ёрдам сўраш инсон қалбига хотиржамлик олиб келади.
Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилиши билан Исроил баҳсли Жўлон тепаликларини эгаллашни бошлади. Бу тепаликларнинг аҳамияти нимада, у ерда кимлар яшайди? Исроилга Жўлон тепаликлари устидан назорат ўрнатиш нима учун муҳим?
Фаластин қаршилик ҳаракатининг илдизлари 1882 йилларга бориб тақалади. Британия империяси, Америка ва бошқа Ғарб мамлакатларининг ҳарбий, молиявий ва дипломатик қўллаб-қувватлави, айрим араб диктаторларининг очиқчасига ёки сукут билан сионистларни дастаклади ва Фаластин мухториятининг хоинлиги ҳам бу қаршилик ҳаракатини ҳеч қандай ташқи ёрдамларсиз кураш олиб боришига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Аммо Исроил ташқи ёрдамсиз Фаластин заминида узоқ қолиши даргумон...
Нью-Деҳли Пекинни ўзининг энг йирик рақобатчиси сифатида кўрмоқда. Бу эса Ҳиндистон ҳукуматини Хитойга тўғридан-тўғри парвозларни тўхтатишга, визаларни чеклашга, журналистларни чиқариб юборишга ва Ҳиндистондаги Хитой сармояларини назорат қилишга ундади. 2020 йилда Моди бошчилигидаги Нью-Деҳли 59 та Хитой иловасини, жумладан Weibu'ни зудлик билан тақиқлаш орқали можарони кибермаконга кўчирди.
Сурия мухолиф кучлари бир неча ҳафта ичида Суриянинг йирик шаҳарларини тезда эгаллаган ва охир-оқибат Башар Асад ҳукуматининг қулашига олиб келган ҳужумни бошлаганидан сўнг, АҚШ президенти Жо Байден исёнчиларнинг ғалабасини оммавий равишда эътироф этиб, бундан ғурурланишини билдирди.
Ахборот ишлаб чиқариш ва тарқатиш тезлигига етишиш қийин бўлган асримизда коммуникациялар экотизими туб ўзгаришлар жараёнини бошдан кечирмоқда. Аммо бу ўзгариш жараёни фақат ижобий ривожланишни ўз ичига олмай, ахлоқий, маданий ва инсоний синовларни ҳам биргаликда олиб келмоқда -Туркия Республикаси Коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор Фаҳреттин Алтуннинг “STRATCOM: Халқаро Стратегик Коммуникациялар Форуми”га бағишланган мақоласидан.
ХХI асрнинг дастлабки чораги бир-бирига зид бўлган томонлар кураши билан тарихда қоладиган бўлди. Айни жабҳада иккинчи даражали давлатлар АҚШ гегемонлигини чеклаш учун иттифоқлар тузишга уринаётган бўлса, Америка ўзининг стратегик манфаатларига хавф туғдириши мумкин бўлган бундай иттифоқларнинг шаклланишини имкон қадар чеклашга уриняпти. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб рўй бераётган исталган уруш, можаро ёки сиёсий ҳаракатларга эътибор қаратсак, юқоридаги икки омил томонидан дастаклаб турилганини англаш қийин эмас. Руминия, Грузия, Покистон, Яқин Шарқдаги сўнгги геосиёсий ўзгаришларга бир қур назар.
Ярим асрдан ортиқ вақт давомида араб жамиятлари ва фуқаролари аҳволини шахсан кузатиб, уларни журналист сифатида ёритиб келдим. Хулосам шуки, бирорта ҳам араб мамлакати ушбу тўртта синов— барқарор давлатчилик, ҳақиқий мустақиллик, фуқаролик ҳуқуқлари ва барқарор ҳамда адолатли инсоний тараққиёт синовларидан ўта олган эмас - журналист ва таҳлилчи Рами Кҳори мақоласидан.
Бугунги кундаги қатор мағлубиятлар Дамашқда ва Асаднинг россиялик ҳамда эронлик иттифоқчиларида шок ҳолатини келтириб чиқарган. Бу эса Сурияда зулмга асосланган Башар Асад режимининг интиҳоси яқинлашаётгани ҳақидаги тасаввурларни жонлантирмоқда.
"Галлуп", "Левада" ва бошқа таҳлил марказлари томонидан ўтказилган сўровларда рус ва украинларнинг катта қисми тинчлик келишувига эришиш керак, деб ҳисоблаши маълум бўлди. Фронтдаги вазият ҳам шундан дарак бермаган. Тинчлик учун имкониятлар шу пайтгача бунчалик юқори бўлмаган. Томонлар бундан унумли фойдаланидими?