Эрон-Исроил можароси Россия ва Хитой учун тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув эмас, балки стратегик имконият сифатида намоён бўлади. Россия – минтақадаги сиёсий таъсирини сақлаш ва Ғарбга босим ўтказишни мақсад қилган бўлса, Хитой – энергетика хавфсизлиги ва “Бир камар – бир йўл” лойиҳаси доирасида иқтисодий барқарорликка эришишни кўзлайди.
Эрон сионистик режимга нисбатан бир қатор аниқ зарбаларни амалга оширди ва гибрид урушнинг янги босқичини очиб берди. Кенг қамровли ҳужумлар ўрнига – аниқ нуқталарга, ўйланган ва кутилмаган зарбалар билан душманни тезкор жавоб бериш қобилиятидан маҳрум этмоқда. Ҳатто душман элита қисмлари ҳам ҳужумдан ғафлатда қолди – зарбалар “Темир гумбаз” тизимини четлаб ўтди, сиреналар жим бўлди, ракета ва дронлар огоҳлантиришсиз нишонларга етиб борди.
Жума куни эрталаб Исроил Эроннинг ядро дастури ва баллистик ракеталар учириш жойларига бир қатор авиазарбалар берди. Бу Яқин Шарқда кенгроқ урушни келтириб чиқариши мумкин бўлган узоқ давом этган қарама-қаршиликнинг кучайишига олиб келди. Ўз навбатида Эрон ҳам Исроилга дрон ва баллистик ракеталар учириб, сионистларнинг “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг “афсонавий қалқон” эканлиги ҳақидаги гап сўзларни чиппакка чиқарди. Хўш, энди нима бўлади? Қуролли тўқнашувга бошқа Яқин Шарқ ўйинчилари ҳам қўшиладими?
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик янада ошмоқда. Жума тонгида босқинчи исроил Эрон ҳудудидаги бир неча муҳим объектларга ҳаво зарбалари берди. Бу воқелик халқаро экспертлар ва таҳлилчилар ўртасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, ҳарбий таҳлилчи генерал Файз ад-Дуверийнинг "Ал Жазира" телеканалига айтишича, Эроннинг ядровий иншоотлари тоғлар ичида жуда чуқур жойлашган. Бу сионистларнинг уларни нишонга олиб йўқ қилишини анча қийинлаштиради.
Жамият, бу тирик жисм бўлиб, бир шахс йўлиқиши мумкин бўлган касаллик ва иллатларга у ҳам йўлиқади. Ҳукуматлар шахсларни ҳалок қилувчи касалликлардан, ёмон иллатлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилгани каби тоза, инсонпарвар маданиятлар ва қонунлар ҳам жамиятларни ижтимоий-хулқий касалликлардан ҳимоялашга ҳаракат қилади. Мана шу маданият ва қонунлар ёрдамида миллат кучли бўлади ва ўз масъулиятини қатъият билан бажара олади. Шу тариқа миллат инсонни ҳалокатга етакловчи омилларга қарши собит туради. Барчани сиғдира оладиган омонлик бағрида, бутун инсониятни қуршайдиган саодат ичида яшайди. Бора-бора самодаги фаришталар мисоли хавф-хатардан ва хафагарчиликдан узоқлашиб, руҳий хотиржамликка эришади.
Истанбул вилоят иммиграция бошқармаси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди. Бироқ бу иддао на Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва на халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас. Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган – Кая Картал, “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос.
Ҳайратланарли ва чуқур ташвишга солувчи янги сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқдаки, нафақат Исроил ҳукумати, балки Исроил жамоатчилигининг катта қисми ҳам фаластинликларни қириб юбориш тарафдори.
Рубио томонидан эълон қилинган 180 кунлик воз кечиш Сезар қонунини бекор қилиш эмас, балки унинг ижросини вақтинча тўхтатишдир. Бу хорижий ҳукуматлар ва бизнесга қайта тиклаш ишларида иштирок этиш ва АҚШнинг санкцияларига дучор бўлмасдан Сурияга сармоя киритиш имконини беради.
Бу иккиюзламачиликнинг илдизлари 1980-йилларга бориб тақалади. Ўшанда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг "Циклон" операцияси орқали афғон мужоҳидларини, жумладан Гулбиддин Ҳикматёр ва Жалолиддин Ҳаққоний каби шахсларни қуроллантирган ва тайёрлаган. Покистоннинг ИСИ ташкилоти орқали молиялаштирилган бу "озодлик курашчилари" кейинчалик "Ал-Қоида" ва "Толибон"га айланди.
The Times of Israel нашри томонидан 2025 йил 20 май куни эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторидаги урушдан "ҳафсаласи пир" бўлган ва Исроил ҳукуматидан урушни якунлашни талаб қилмоқда. Дастлаб The Times of Israel мақоласини ўзбек тилида таништириб ўтиб, сўнгра қўшимча мулоҳаза ва хулосалар беришга ҳаракат қиламиз.