Таҳлил
-
АҚШ давлат котиби Марко Рубио 20 май куни Конгрессда қилган чиқишида Сурияда давлат тўнтариши содир бўлиши эҳтимоли борлигини таъкидлади. У Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги ҳукуматни ким заифлаштириши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот бермади. Бироқ Дамашқ олдида турган икки асосий таҳдидни санаб ўтди.
-
Шу йил баҳорида АҚШ президенти Дональд Трамп Қизил денгизда ҳусийларни тийиш ва кема қатнови эркинлигини таъминлашга ваъда бериб, “Қўпол чавандоз” номли кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади. Қиймати 1 миллиард доллардан ошган ва авиаташувчи зарба гуруҳлари, B-2 бомбардимончи самолётлари ҳамда замонавий ракеталарни ўз ичига олган ушбу кампания ҳусийларнинг ҳарбий салоҳиятини йўққа чиқариши керак эди. Бироқ операция бошланганидан атиги икки ой ўтиб, 6 май куни Трамп кутилмаганда ҳусийлар билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувни эълон қилди. Бу келишув Исроилни четлаб ўтган ҳолда амалга оширилди ва пировардида АҚШ-Яман можаросига чек қўйди.
-
15 май куни Россия – Украина урушига барҳам бериш мақсадида Туркия мезбонлигида ташкил этилган тинчлик музокаралари халқаро жамоатчилик эътиборини ўзига тортди. Бироқ Россия президенти Владимир Путин ҳам, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам саммитда иштирок этмади. Бу ҳолат бу борадаги умидларни соя остида қолдирди. Туркия ва АҚШ иштирокида ўтиши режалаштирилган ушбу муҳим саммит етакчилар иштирокисиз фақат ҳайъатлар даражасидаги учрашувга айланди. Хўш, бу музокаралар нега етакчиларсиз ўтказилди, Путиннинг Туркияга келмаслик қарори нимани англатади?
-
Бугунги дунё, блоклар, иттифоқлар, мафкуралар ёки қутблар ўртасида ажралмаган. Яъни бугунги кунда сафлар совуқ уруш давридагидек кескин эмас. Масалан, Вьетнам ҳарбий соҳада Хитойга қарши АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқда, бироқ Украина масаласида Россия томонида туради. Туркия эса Украина урушида Киевни қўллаб-қувватлаш билан биргаликда Украина ва Россия ўртасида воситачилик ҳам қилмоқда ва бу худди “дон келишуви”да бўлгани каби бутун дунё учун муҳим бўлган битимлар орқали икки мамлакатни бирлаштиришда фаол рол ўйнай олади. Эрон масалалари бўйича мутахассис, тадқиқотчи ва журналист Рамазон Бурсанинг "Ал Жазира" нашрида эълон қилинган мақоласидан.
-
Украина ва Россия Туркияда тинчлик музокаралари учун учрашмоқда. Бу сафар АҚШ президенти Дональд Трамп музокараларга қўшилиш учун учиб келиши мумкинлигини билдирди. Охирги бор бу икки давлат Туркияда бундан уч йил олдин учрашган, аммо унда томонлар ўзаро муросага келолмаганди.
-
Жорж Орвеллнинг “1984” асари билан таниш бўлган ҳар бир киши унда тасвирланган парчаланган дунё ҳақида яхши билади. Бу дунёда йирик иқтисодиётлар алоҳида, қалъасимон ороллар сифатида фаолият юритиб, учта геосиёсий супердавлат: Океания, Евросиё ва Шарқий Осиёга бирлашган. Бу тузилмалар ҳал қилувчи ғалабаларни қўлга киритиш учун эмас, балки ички назоратни кучайтириш, ортиқча маблағ ва ресурсларни сарфлаш ҳамда тақчилликни сақлаб қолиш учун доимий зиддият ва музокараларга киришган. Бу ҳолат Чарлз Тиллининг "барқарор тенгсизлик" назариясини ёдга солади, унда мустаҳкам иерархиялар эксплуатация ва чекловлар орқали сақланиб қолади. Савдо урушлари ва иқтисодий қайта кўриб чиқишлар давом этиб турган бугунги глобал тартиб худди шундай сценарийга қараб кетаётганга ўхшайди.
-
Сиссе шунчаки ўлдирилмади, балки муқаддас жойда нишонга олинди. Жума намози учун масжидни тозалагандан сўнг кузатув камераларида у бошқа бир эркакка намоз ўқишни ўргатаётгани кўринади. Сиссе саждага бош қўйганида, нариги одам ўзини намоз ўқиётгандек кўрсатиб, ёнидан пичоқ чиқарди ва унга 57 марта пичоқ урди ҳамда исломофобик ҳақоратлар билан бақирди.
-
Ҳиндистон кўпроқ сонли армияга эга ва унда Покистонга нисбатан кўпроқ ҳарбий техника бор. Лекин бу Ҳиндистон армияси кучлироқ деганими? Бу икки давлат армиялари ҳарбий қудрат жиҳатидан қандай нисбатга эга?
-
Ҳар йили Москванинг Қизил майдони Россиянинг энг машҳур анъаналаридан бири – Совет Иттифоқининг Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабасини нишонлайдиган Ғалаба куни саҳнасига айланади. Бироқ, тош кўчалардан танклар ўтаётган ва Кремл деворлари остида ҳарбий оркестр садолари янграётган бир пайтда, айтиш мумкинки, бу тадбир тарихий хотиралардан кўра кўпроқ геосиёсий маъно касб этмоқда. Давом этиб турган можаролар ва ўзгараётган иттифоқлар фонида бу йилги тадбирда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иштироки минтақанинг Россия Федерацияси билан нозик муносабатларини акс эттиради. Аммо савол туғилади: шон-шуҳрат ва дабдаба ортида Владимир Путин нишонлаш учун етарли сабаб топа оладими?
-
Сўнгги йилларда ўзбекистонлик аёлларнинг тирикчилик учун хорижга ишга кетишлари тобора ортиб бормоқда. Жумладан, 2024 йил давомида ўзбекистонлик аёллар ватанга жами 3 миллиард АҚШ доллари юборган. Бу маблағларни ўзбек хотин-қизлари асосан уй тозалаб, бола ёки кекса боқиб, идиш ювиб, фаррошлик қилиб топишмоқда. Муҳожир аёлларнинг ўз мамлакатлари иқтисодиётига қўшган ҳиссаси – Ўзбекистоннинг 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиб топган маблағидан ҳам кўп.





















