Таҳлил
-
Ҳар йили 9 май яқинлашгани сари айрим собиқ совет давлатларида “Ўлмас полк” машмашаси бошланади. Бу юриш қаердадир тақиқланади, ташкилотчилар эса одатдагидек норозилик билдириб, ғалва кўтаради. Баъзилар: "Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини хотирлашнинг нимаси ёмон?" деб сўрашади. Аслида советча ҳарбий форма, аскарларнинг суратлари, Георгий лентаси, урушни ва Совет Иттифоқини эсга солувчи бошқа размлар... Буларнинг барчаси ҳақиқатдан ҳам беозорми?..
-
Кеча, 6 май куни Ҳиндистон Покистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги бир нечта нуқталарга ракета зарбаларини берди. Таҳлилчиларга кўра, бу воқеа ядро қуролига эга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашганини ва уларнинг тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришганини кўрсатади. Ҳиндистон ва Покистоннинг асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Жамму ва Кашмирдан ташқари ҳам бошқа конфликт нуқталари бор: чунки асрлар давомида ҳиндлар ва покистонликлар ўртасидаги қоришганлик даражаси юқори эмас. Бу эса ўзаро зиддиятни янада оловлантирмоқда. Ўтган асрда ядровий тўқнашув АҚШ ва СССР ўртасида моделлаштирилган бўлса, ҳозирда бундай тўқнашув бўлиши мумкин бўлган давлатлар деб Ҳиндистон ва Покистон деб кўрилади.
-
Исроил қамоқхоналари шафқатсизликда одамларни ажратиб ўтирмайди. Фаластинликлар – ёши, жинси ёки сиёсий мансублигидан қатъи назар – шунчаки фаластинлик бўлгани учун қаттиқ жисмоний ва руҳий зўравонликка дучор бўладилар. Болалар, кексалар ва сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлар жангчилар билан бир хил шафқатсиз муомалага дучор бўладилар.
-
Бу ҳудудда фойдали қазилмалар, нефт ва газ, балиқчилик ва бошқа ресурслар жуда кўп. Бироқ унинг стратегик жойлашуви халқаро кучларни янада кўпроқ ўзига ром қилмоқда. Жаҳон савдоси, айниқса нефт савдоси учун муҳим бўлган денгиз йўллари нуқтаи назаридан қаралганда, Сомали ва Сомалиленд Қизил денгиз ва Адан кўрфазига жуда яқин жойлашган. Бунга қўшимча равишда, Қизил денгизнинг нариги томонидан ҳусийларнинг Фаластин ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим кемаларга ҳужум қилиши вазиятни янада мураккаблаштирди.
-
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий Кашмир низоси яна авжига чиқди. Нью-Деҳли сайёҳларга қилинган ҳужум учун Покистонни айблар экан, Исломобод халқаро тергов талаб қилмоқда. Бу орада эса ядро қуролларига эга икки қўшни давлат ўртасидаги тортишув бутун минтақани ҳалокат остонасига олиб келиши мумкин. Сиёсатшунос Абдували Сойибназаров мақоласидан.
-
Тарихда дунё тартиби ва кучлар мувозанатида сезиларли ўзгаришлар кўп марта юз берган бўлса-да, ҳозирги вазият мисли кўрилмаган даражада. Зеро, илк бор кучлар мувозанатидаги катта ўзгариш бутун дунёни йўқ қилиш қудратига эга оммавий қирғин қуроллари мавжуд бўлган шароитда рўй бериши мумкин. Энди бу масалани чуқурроқ кўриб чиқиш учун бир қанча саволларга жавоб бериш керак бўлади...
-
Кичкинагина паразит жавоҳир ари нисбатан йирик бўлган суварак танасига заҳрини юбориб, уни митти аричалар вояга етадиган тирик бошпанага айлантиради. Исроил худди шундай жавоҳир паразит арининг замонавий муқобилидир — у ўз хўжайини (АҚШ)га онг ўзгартирувчи заҳар юбориб, уни паразитизмни қабул қилишга ва охир-оқибат ўлимига сабабчи бўлмоқда. Агар биз Исроилга миллатимизни асосчи-оталаримиз орзу қилган эркин миллатни эмас, балки зомбиллашган кўринишдаги миллатга айлантиришига қўйиб берсак, шунчаки ўзаро оммавий ҳалокатимизни енгиллаштирган бўламиз. Америкалик ёзувчи, АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери Скотт Риттер мақоласидан.
-
Ислом ва либерализм – ҳар иккаласи ҳам инсонни озод қилишга интилади, аммо улар эркинликнинг манбаси ва мақсадларини турлича талқин қилади: Исломда эркинлик — маънавий ва ички ҳолат бўлиб, инсон мутлақ ҳақиқатга боғланганидагина ҳақиқий озодликка эришади. Либерализмда эса эркинлик — ташқи мустақиллик бўлиб, инсон ҳар қандай ташқи таъсирдан холи бўлишга интилганида юзага чиқади.
-
Боку Қозоғистон билан биргаликда Тел-Авив нефть эҳтиёжининг 60 фоиздан ортиғини таъминлаб келмоқда. Бу кўрсаткич 2023 йил 7 октябрдан бери исроилнинг Ғазо ва Ливандаги шафқатсиз ҳарбий ҳаракатлари туфайли янада ошди. Бунинг эвазига исроил Озарбайжонни замонавий қуроллар билан таъминлайди. Бу қуроллар Бокунинг 2020 ва 2023 йиллардаги урушларда Арманистон устидан зафар қучишида муҳим рол ўйнади.
-
Психологларнинг таъкидлашича, тил ўрганиш фақат луғавий эмас, балки ҳиссий тафаккурга ҳам таъсир қилади. Инсон янги тилда фикрлай бошлаганида, ушбу тилга хос ҳис-туйғулар ва реакциялар ҳам онгида акс этади. Шу сабабли ўз тилида фикрламайдиган ёшлар ўз халқи руҳий меросидан узилади. Мухлиса Маҳмуд мақоласидан.





















