Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти исроилни Ғазода фаластинликларга нисбатан атайин очлик сиёсатини юритишда айблади. Қайд этилишича, босқинчи исроил 22 ойлик уруш давомида Ғазо секторига гуманитар ёрдам киришини кескин чеклаб қўйган бўлса-да, бу айбловларни рад этиб келмоқда. Amnesty International томонидан эълон қилинган ҳисоботда кўчирилган фаластинликлар ва болаларни даволаган шифокорларнинг гувоҳликлари ҳам келтирилган. Унда айтилишича, сионистлар тизимли равишда мусулмонларни жисмонан йўқ қилишга қаратилган кампаниясини олиб боряпти.
Намойиш Сайда шаҳри яқинидаги Билол ибн Рабоҳ масжиди ҳовлисида бўлиб ўтди. Гап шундаки, Ал-Асир 2013–2014 йилларда Ливан армияси билан тўқнашувларда иштирок этгани учун 20 йиллик қаттиқ режимдаги қамоқ ва ўлим жазосига ҳукм қилинганди. У 2015 йил августидан бери қамоқда сақланмоқда. Фаол Муҳаммад аш-Шомийнинг айтишича, ал-Асир ва унинг ҳамфикрлари озод этилмагунча намойишлар давом этади.
12 йилдан бери қамоқда бўлган профессор Муҳаммад Билтажий шундай деди: “Саккиз йил давомида на қуёшни, на осмон рангини кўрдик. Оналаримиз, хотинларимиз ёки фарзандларимиз ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Миср қамоқхоналаридаги азоб-уқубатлар дунёнинг ҳеч бир жойида учрамаса керак”.
Лондон полициясининг хабар беришича, камида 60 киши Британияда тақиқланган, исроил ишғолига қарши курашган Palestine Action ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун судга тортилади. Ҳаракат қиролликда "террористик гуруҳ" деб топилганидан кейин, унинг 700 дан ортиқ тарафдори қўлга олинган. Шу жумладан, ўтган дам олиш кунлари ҳам 522 киши ҳаракатга аъзоликда гумонланиб ушланган. Олдинроқ, уч нафар фаол июль намойишларида қатнашгани учун терроризм тўғрисидаги қонун асосида айбланганди – уларни энди қамоқ жазоси кутмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида музокаралар кунини “10 баллдан 10 балл” деб баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш энди Владимир Зеленскийга қолган. Трамп Украина президентига Путин билан битим тузишни маслаҳат берди. Россияга қарши янги санкциялар ҳақида эса Трамп яқин 2-3 ҳафта ичида ўйламасликка ваъда берган.
Швециянинг Эребру шаҳрида масжид олдида содир бўлган отишма оқибатида икки киши яраланган. Al-Arabiya хабарига кўра, масжиддан чиққан намозхонларга қарата ўқ узилган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, кейинги уруш анча қонли бўлиши мумкин. Бу урушга Вашингтон ҳам фаол тарзда жалб қилинса, ҳаттоки АҚШ–Эрон тўқнашуви ҳам юз бериши мумкин. Бугун Аляскадаги саммит чоғида Дональд Трамп Кремлга норасмий келишув – Украинани Эронга алмаштириш таклифини билдирадиган бўлса, Россия ўз иттифоқчисини фаол қўллаб-қувватлашдан воз кечиши эҳтимоли ҳам прогноз қилинмоқда.
AI Futures лойиҳаси тадқиқотида айтилишича, 2027 йилгача инсоният сунъий интеллект (СИ) устидан бошқарувни йўқотиши мумкин. 2035 йилга келиб эса эса у бутунлай назоратдан чиқиб кетиши эҳтимоли бор.
Журналист ва сиёсий таҳлилчи Шарминэ Нарвани ўзининг "X" тармоғидаги саҳифасида мусулмонларнинг икки муқаддас маскани муҳофизи саналган Саудия Арабистони исроилга қурол етказиб бераётганини танқид қилди. Олдинроқ, Италия матбуотида ҳам Генуя портидаги ишчилар Саудиянинг “Bahri Yanbu” кемасига қурол ортилишига қаршилик қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Норвегия Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакат пойтахтида Муҳаммад исмининг турли вариантлари 78 нафар болага қўйилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмидан кейинги ўринларни Филипп (68 марта), Людовиг (63 марта) ва Теодор (60 марта) номлари эгаллаган. Бундай ҳолат Лондон, Берлин каби Европанинг йирик шаҳарларида ҳам кузатилмоқда.