Шунга қарамай, таҳлилчилар Путин урушдаги мақсадларини ўзгартирмагани ҳақида гапиришмоқда. Россия давлат раҳбари Украинадаги Европа тарафдори бўлган ҳукуматни ағдариб, унинг ўрнига Москвага содиқ “қўғирчоқ режимни” ўрнатмоқчи.
Уларнинг 1,4 миллиони оғир даражадаги очарчилик ҳолатида. Мигрантларнинг қайтиши ва ресурслар камайиши сабабли бу вазият кундан-кунга оғирлашмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этганидан сўнг, Ҳиндистонда McDonald's, Coca-Cola, Amazon ва Apple каби Америка брендларини бойкот қилишга чақириқлар кўпайди. Ҳали мамлакатда ушбу компаниялар маҳсулотларининг савдоси тушмаган бўлса-да, норозилик акциялари, ижтимоий тармоқларда чақириқлар ва WhatsApp’да маҳаллий муқобил маҳсулотлар рўйхати тобора оммалашмоқда.
“31 август куни биз тарихдаги энг йирик уринишни амалга оширамиз – Испаниядан жўнаб кетаётган ўнлаб кемалар ёрдамида ноқонуний исроил блокадасини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. 4 сентябрь куни эса Тунис ва бошқа портлардан чиқиб келаётган яна ўнлаб кемаларни кутиб оламиз”, деган швециялик экофаол.
Босқинчи исроил Ғазодаги “аш-Шифо” касалхонаси яқинида жойлашган "Ал-Жазира" ходимларининг чодирига ҳужум қилди. Оқибатда телеканалнинг 28 ёшли таниқли мухбири Анас аш-Шариф ва унинг тўрт ҳамкасби ҳалок бўлди. Сионистлар бу ҳақдаги баёнотида оддий мухбирни гўёки ҲАМАСнинг “ҳужумларни йўналтирувчи бўлими раҳбари” дея иддао қилди. Бироқ Euro-Med Human Rights Monitor таҳлилчиси Муҳаммад Шаҳада бу каби даъволар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди. Олдинроқ, сионистлар томонидан молиялаштириладиган ОАВлар исроилнинг Ғазодаги ваҳшийликларини ҳаспўшлаб, асл ҳолат акс эттирилган хабарларни "фейк" дея жар сола бошлаганди.
"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ажойиб ишлади. Яқинда харид қилган С-400 тизимимиз ўйин қоидаларини ўзгартирди. Бу юқори технологиялар қўлланилган уруш эди. 80-90 соатлик уруш давомида биз уларга жуда катта зарар етказдик. Шу боис ҳам, покистонликлар бизга музокара қилиш ҳақида хабар юборишди", деган ҳинд генерали.
Хавфсизлик кабинети қарори "урушни тугатишнинг беш тамойилини" ўз ичига олади, деб ёзади BBC. Булар: ҲАМАСни қуролсизлантириш; барча гаровдагиларни озод қилиш; Ғазони тўлиқ қуролсизлантириш; босқинчи исроилнинг Ғазо устидан тўлиқ назоратини ўрнатиш; Ғазода ҲАМАС ёки Маҳмуд Аббос бошқаруви билан боғлиқ бўлмаган альтернатив фуқаролик маъмуриятини ташкил этиш.
Электросталь шаҳри мусулмонлар жамоаси имом-хатиби тегишли органларни хабардор қилмасдан жума намозини ўқиб бергани учун жаримага тортилди.
Уммат ҳалигача андиша қилар экан, босқинчилар уялмасдан "Ғазони босиб оламиз", дейишмоқда. Бунга Вашингтон томонидан яшил чироқ ёқилганига шубҳа йўқ, дейилади Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи раиси Али Қорадоғийнинг мурожаатида.
Куни кеча Миллий статистика бошқармаси (ONS) Яҳё исми илк бор Британияда туғилган болалар учун қўйилган исмларнинг топ–100 талиги – 93-ўриндан жой олганини маълум қилди. 2024 йилда 583 нафар болага Яҳё исми қўйилган – бу 2023 йилга нисбатан 33 поғонага ўсиш, деганидир.