Шаҳар маъмуриятининг билдиришича, илгари миллионлаб кобулликлар чиқиндиларни яшаш жойига яқин ахлатхонага ёки Кобул дарёсига ташлаган. Бу эса шаҳар канализацияси ва барқарор сув таъминоти йўқ шароитда инфекцион касалликлар кўпайишига сабаб бўлган.
Суриянинг SANA давлат агентлигига кўра, президент Владимир Путин ҳам Шайбоний ва у бошчилигидаги делегацияни Кремлда қабул қилган, бироқ учрашув тафсилотлари ошкор этилмаган.
Маълумотларга кўра, уруш оловига мой сепаётган БАА RSFни қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминламоқда: расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда бунинг эвазига 2,3 миллиард долларлик Судан олтинини олган. Aммо ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори – тахминан 90% Судан олтини (қарийб 13,4 миллиард доллар) қўшни давлатлар орқали контрабанда йўли билан БААга олиб чиқиб кетилмоқда. Бу қўллаб-қувватлаш можарони узайтириб, 26 миллион суданликни очлик ёқасига олиб келди.
Президент Владимир Путин 2025 йил сентябр ойидан бошлаб Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий этилиши, илгари амалда бўлган божлар қиймати эса оширилиши тўғрисидаги қонунни имзолади. Жумладан, 1 сентябрдан бошлаб, чет эл фуқароларини яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун 500 рубль, шунингдек, вақтинча бўлиш муддатини узайтириш учун минг рубль миқдорида йиғим жорий этилади.
Олдинроқ, 27 ёшли Муҳсин Мустафо ва унинг 23 ёшли амакиваччаси Аҳмад Шариф ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Маъсор туманидаги полиция бўлимига ҳужум қилингани акс этган видеоларини жойлаганди. Унда Фаластин ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара постининг ёпилиши ҳамда Ғазонинг қамал қилинишидан норози бўлганлар полиция бўлимларида қаттиқ қийноққа солинаётгани, ҳатто ўлдириб юборилаётгани айтилганди. Икки фаол эса мазкур ҳолатларни видеога муҳрлаб жамоатчиликка етказиш истагида эканини қўшимча қилишган. Ушбу воқеадан сўнг Муҳсин ва Шариф бедарак йўқолган.
"БМТ бетараф муассаса бўлиб қолиши керак эди. Бироқ ҳозирда у Ғарбнинг сиёсий кўрсатмалари таъсирида фаолият юритмоқда. У ўз самарадорлиги ва мустақиллигини йўқотган", дейди Афғонистон ҳукумати сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Канада бош вазири Марк Карни мамлакат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сентябрь ойидаги йиғилишида Фаластин давлатини тан олишини маълум қилди. Ғазода очарчилик кучайиб бораётган пайтда амалга оширилган бу қадамлар Исроилга нисбатан босимни оширмоқда.
АҚШ Давлат департаменти ҳозирги кунда Арабистон яриморолидаги "Ал-Қоида" гуруҳининг раҳбари бўлган Саъад бин Атиф ал-Авлақийнинг жойлашуви ёки шахсиятини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот пулини 10 млн долларгача оширди. Америка расмийларига кўра, ал-Авлақий АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳужумларда бевосита иштирок этган ҳамда уларни ташкиллаштиришда бошчилик қилган.
Узоқ Россия ҳудудида бир неча киши жароҳат олган, Япония шарқий қирғоғидаги кенг ҳудудлар эса эвакуация қилинган. Россия Фанлар академияси бу ҳудудда 1952 йилдан бери қайд этилган энг кучли зилзила бўлганини маълум қилди.
Шимолий Дарфур ва Кордофан ҳудудларида июль ойи ўрталаридан буён зўравонликлар авж олган. 450 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.