Сенатор Тед Круз ва АҚШдаги Республикачилар партияси вакиллари "Мусулмонлар биродарлар" ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатига киритиш ташаббуси билан чиқди. Янги қонун лойиҳасига кўра, ҳаракатни фақатгина қора рўйхатга киритиш эмас, балки унга нисбатан янги стратегия ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Статистикага назар ташласак, уруш бошланганидан бери 43 нафар аскар ўз жонига қасд қилган. 2024 йилнинг ўзида 21 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган – бу 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Лондонда ҳамшира оқ халатига тарвуз шаклидаги нишон таққани учун муаммога йўлиқди. Тиббиёт муассасасида ҳамширани "тарғибот рамзларини ноўрин таққани" учун айблашди. "исроил учун адвокатлар" ҳуқуқий ташкилоти ҳам инглиз ҳамширасининг устидан судга арз қилиб, бундай нишон тақишни антисемистик ҳаракат деб атади.
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ мамлакатга қилинган ҳужум ва друзлар билан юз берган тўқнашувларга ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ, Араб давлатлари ва Туркиянинг саъй-ҳаракатлари вазиятни янада кескинлашувдан сақлаб қолган.
Босқинчи исроил тарафдори бўлган кучлар мағлуб этилганидан сўнг ҳудудга Сурия ички ишлар вазирлиги бўлинмалари жойлаштирилади. Сулҳ келишувини имзолаган друз шайхи Юсуф Жербу ИИВ билан ҳамкорликка тайёр эканини билдириб, ҳудудда хорижий кучлар, хусусан, исроилнинг аралашувига йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.
СССРнинг Афғонистондаги ҳарбий кампанияси даврида (1979–1989) совет ҳарбийлари ва афғон ХАД (Хадамот-и иттилооти давлати – Давлат хавфсизлик хизмати) кучлари томонидан тизимли равишда муслималарнинг ўғирланиши, зўрлаш ва шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари кузатилган. Совет аскарлари ва ХАД агентлари Кабул, Лагмон, Дарул-Амaн ва бошқа минтақаларда аёлларни ушлаб кетиб, уларни зўрлаш ва маҳаллий аҳолини қўрқитиш билан шуғулланган. Amnesty International’нинг 1999 йилдаги ҳисоботида қуйидаги маълумотларни ўқишимиз мумкин: "Аёлларни кўп ҳолларда ўғирлашарди, зўрлашарди, фоҳишаликка мажбурлашарди... Бу “уруш ғанимати” сифатида кўриларди".
Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари, Москва муфтийси Илдар Аляутдинов мамлакатдаги масжидлар иссиқ ёки совуқдан қийналган ҳар қандай инсон учун очиқлигини айтиб ўтди. Муфтийнинг таъкидлашича, об-ҳаво таъсирида ўзини ёмон ҳис қилган ҳар қандай киши, динидан қатъий назар масжидга кириб дам олиши, сув ичиши мумкин. Агар зарурат туғилса, масжид ходимлари унга тез ёрдам чақириб беришади.
Босқинчи исроил кучлари қамалда қолган Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда. Кеча, 14 июль куни сионистларнинг ҳужумлари оқибатида 78 фаластинлик ҳалок бўлди.
Афғонистон олий таълим вазири Шайх Нида Муҳаммад Надим Япония элчиси Такаёши Куромая билан учрашди. Музокараларда таълим ва гуманитар ёрдам соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, элчи Япониянинг Афғонистонни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган. Шунингдек, у Ислом Амирлигининг қатор соҳалардаги ютуқларини эътироф этган.
7 октябрдаги муваффақиятсизликдан сўнг "Исроил" ҳарбий разведкаси раҳбарияти ходимлар учун мажбурий исломшунослик ва араб тилини ўқитишни жорий этишга қарор қилди. Келгуси ўқув йилидан бошлаб барча сионист жосуслари Ислом динидан сабоқ олади, ярми араб тилини ҳам ўрганади.