Ушбу баёнотда ҳимоясиз аҳолига ўқ отиш, инсонпарварлик ёрдами пунктларига ҳужум қилиш ҳарбий жиноят эканлиги айтилган. Шунингдек, бу зулмни қурол ва сиёсий ёрдам билан қўллаб-қувватлаётган ҳар қандай давлат геноцидга шерикдир.
исроил расмийси ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини маъқуллади, деб хабар бермоқда Arab News. Яҳудий давлати ушбу таклифни қабул қилган-қилмаганини аниқ айтмаган ва қўшимча тафсилотларни очиқламаган. ҲАМАС эса 24 июль куни эрта тонгда берган баёнотида ўт очишни тўхтатиш таклифини воситачиларга юборганини тасдиқлаган.
Зеленский коррупцияга қарши кураш бюроси ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура каби муҳим органларни мустақиллигидан маҳрум қилувчи қонунни қабул қилган. Янги қоидалар бўйича ушбу органлар устидан назорат президент томонидан тайинланган бош прокуратура тасарруфига ўтган.
Буркина-Фасо президенти Иброҳим Траоре Африка қитъасини ягона тизим остида бирлаштиришга қаратилган режасини маълум қилди. У барча "қора қитъа" мамлакатларини ягона тузилмада бирлашадиган "Африка Қўшма Штатлари"ни яратишни истамоқда. Траоренинг фикрича, ягона давлат бошқаруви тизими, "Afro Money" деб номланган ягона валюта ва ягона африка паспорти жорий этилиши керак. Бу билан барча африкаликлар қитъа бўйлаб визаcиз эркин саёҳат қилиш имконига эга бўлишади.
Сионистлар армияси бош штаби бошлиғи Эял Замирнинг айтишича, исроил ҳарбийлари узоқ давом этадиган “мураккаб ва кескин” вазиятга тайёр бўлиши керак. Сабаби яҳудий давлати Дамашқ ва “Ҳизбуллоҳ”нинг кучайишига йўл қўймаслик учун Суриядаги нишонларга зарба беришни давом эттиради.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийнинг таъкидлашича, миллий суверенитет “қизил чизиқ”дир. Ислом амирлиги Афғонистонда ҳеч қандай ташқи ҳарбий кучлар бўлишига рухсат бермайди.
Синай қабилалари кенгашининг Сисига мурожаатида айтилишича, Ғазо ҳар бир мусулмоннинг синовидир. Мусулмонлар фаластинлик биродарларини чегара билан тўсилган очлик ва вайронагарчиликлар ичида ташлаб қўйилишига йўл қўймаслиги керак.
Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати депутати Исмоил Абдулатиф ал-Ашкар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мактуб ёзди: "Сионистлар ўзларининг тонналаб бомбалари билан гўдакларимизнинг танасини парчалаб ташламоқда. Улар мўл-кўлчилик асрида атайин очлик исканжасида ўлдириляпти. Илтимос, аралашинг. Кеч бўлмасидан ёрдам қўлини чўзинг. Ғазо болаларига ёрдам беришга шошилинг! Кимки биродарига ёрдам берса, унга Аллоҳ ёрдам беради", дейилади унинг мурожаатида.
Эътиборлиси, яҳудий нашрлари бош вазирни ҳийлагарликда айбламоқда: Нетаняхунинг "давлат ишларини уйидан олиб бориши" уни душанба ва сешанба кунларида белгиланган жиноят ишлари бўйича суд мажлисларида иштирок этишдан сақлаб қолади. Суд тингловлари энди фақат сентябр ойида, судлар таътилдан қайтгач, давом эттирилади.
2025 йил 21 июль куни Чеченистон Республикасида ўтказиладиган “Беноевский баҳори – 2025” юбилейининг ўнинчи фестивали доирасида Қуръони Карим қироати бўйича танлов бўлиб ўтади. “Грозний-информ” ахборот агентлигининг маълум қилишича, “Бутун Қуръон” номинацияси ғолиби бош соврин сифатида янги LADA Vesta автомобилини қўлга киритади.