Россиядаги тарихий архитектура ёдгорликлари давлат муҳофазасидаги объектлар сифатида рўйхатга олинган бўлса-да, уларнинг кўпчилиги қаровсиз ҳолатда қолган. Улар орасида ислом тарихига дахлдор масжидлар, мақбаралар, мадрасалар ва бошқа бинолар бор
АҚШ президенти Дональд Трамп 7 июнь, шанба куни иммиграция рейдларига жавобан бошланган норозилик намойишларини тарқатиш учун Лос Анжелесга 2000 нафар Миллий гвардия аскарини киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Трампнинг фармонида айтилишича, иммиграция қонунлари ижросига тўсқинлик қилувчи намойишлар АҚШ ҳукуматига қарши "исён ҳисобланади".
Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати босқинчи исроил кучлари ҳибсдаги фаластинликларни ҳам аста-секин ўлдириб юбораётганини маълум қилди. Ҳаракатга кўра, маҳбуслар ишғол режимининг мислсиз қийноқларига солинмоқда ҳамда сионистлар томонидан қатл этиляпти.
АҚШ президенти Доналд Трамп етти мусулмон мамлакат аҳолиси учун АҚШга киришни тақиқловчи фармонни имзолади. Тақиқ Эрон, Афғонистон, Яман, Ливия, Судан, Сомали ва Чад фуқароларига тегишли. Ҳужжатда бу чоралар АҚШнинг "терроризм"га қарши сиёсати билан боғлиқ экани айтилган.
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги Ҳаж маросимлари бошланиши арафасида 75 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди. Жамоат хавфсизлиги бош директори Муҳаммад ал-Бассамийнинг сўзларига кўра, Маккага кириш учун ҳақиқий рухсатномага (Ҳаж визаси) эга бўлмаганларни депортация, жарима ва 10 йил давомида мамлакатга кириш тақиқи каби жазо чоралари кутмоқда.
Афғонистоннинг Лагман вилояти ҳокимияти Қурбон ҳайити муносабати билан марказий қамоқхонадан 91 нафар маҳбус озод этилганини маълум қилди. Бу чора Афғонистон ҳукумати томонидан эълон қилинган махсус амнистия доирасида амалга оширилган. Олдинроқ, қўшни Нангархар вилоятида ҳам 317 нафар маҳбус озод этилиб, 385 кишига тайинланган жазо енгиллаштирилганди.
Вашингтон Суриядаги ҳарбийлари сонини ҳам қисқартиришни режалаштирган. Ҳозирда мамлакатда тахминан икки минг нафар америкалик аскар бор. Контингент қисқаришига ИШИДга қарши курашда сўнгги ўн йил ичида эришилган “сезиларли муваффақиятлар” сабаб қилиб кўрсатилган.
Жанубий Урал давлат университети олимлари оддий буғдой унига уваланган чигиртка хомашёсини қўшиш орқали янги нон ёпиш усулини ишлаб чиқди. Таъкидланишича, чигиртка унининг тахминан 60 фоизи оқсиллардан иборат. Шу билан бирга, бу каби уннинг эрувчанлик индекси уч баравар юқори, эмулсия ҳосил қилиш фаоллиги 55,2 фоизга етади. Кўпик ҳосил қилиш хусусияти эса 67,4 фоиз бўлиб, буғдой унидан тўрт баравар юқоридир.
Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган.
Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ғазодаги уруш кенг кўламли минтақавий можарога айланиб кетишидан хавотир билдирди.