Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Киев ва Москва оғир касал, ярадор ҳамда 18 дан 25 ёшгача бўлган асирларни алмашишга келишиб олишди. Шунингдек, томонлар ўлганларнинг жасадларини "6000 га 6000" форматида алмашишади.
Сионистлар томонидан диализ марказларининг вайрон қилиниши туфайли буйрак етишмовчилигига чалинган фаластинликларнинг 41 фоизи ҳалок бўлган. Фаластин расмийлари исроил армиясининг Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказлари ва инфратузилмаларини атайлаб нишонга олаётганини тез-тез таъкидлашмоқда.
Саудия Арабистонида жорий йилги Ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Сунъий интеллект билан жиҳозланган дрон баланд тоғларда ёки чеккароқ ҳудудларда ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган.
Подшоҳ Муҳаммад VI 2025 йилда ҳайвон сўйиш маросимини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу тарихий қурғоқчилик билан изоҳланди ва жамоатчиликда норозилик ҳамда диний муҳокамаларга сабаб бўлди.
Православлар ва мусулмонлар ўртасидаги динлараро никоҳлар жуфтликлар бир-бирининг диний ҳис-туйғуларини ҳурмат қилган тақдирда жоиздир. Бу ҳақда Махачқала ва Грозный епархиялари котиби, Россия православ черкови иеромонахи Иоанн (Анисимов) «Ридус» нашрига берган интервьюсида айтди.
Афғонистонда икки йирик энергетика иншооти — шамол электр станцияси ва қуёш электростанцияси қурилиши бошланди. Таъкидланишича, Афғонистон “шамол коридори” сифатида катта имкониятга эга.
Исроил армиясининг Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдами олишга уринаётган фаластинликларга икки хил нуқтада амалга оширган ҳужумлари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди, 176 киши яраланди.
Якшанба куни украин дронлари Россиядаги бир нечта ҳарбий аэродромларига зарбалар берди. Россия босқини бошланганидан буёнги энг йирик ҳужум натижасида 40 дан ортиқ самолёт, жумладан А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 учоқлари шикастланган.
Ҳаж ва Умра ишлари вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Робианинг маълум қилишича, айни пайтда Саудия Арабистонидаги зиёратчилар сони 1,07 миллионга етган.
Россия православ черкови руҳонийси Кирилл Иванов YouTube канлаидаги чиқишида муҳожирлар православ қизларни ўз никоҳига олиб, Россияни мусулмонлаштириб юбораётганидан нолиди. Унинг иддао қилишича, мигрантлар, айниқса радикаллашганлари бу йўл билан ўз мақсадларига эришяпти.