АҚШ президенти Жо Байден Исроил уч босқичли янги сулҳ таклифини илгари сургани ва бу таклиф Қатар орқали ҲАМАСга етказилганини маълум қилди. Ушбу таклиф ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва Ғазода тиклаш ишларини бошланишини ҳам ўз ичига олади
Спортчилар, таниқли шахслар ва таъсир ўтказувчилар бутун дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ одамларга қўшилиб, Ғазодаги Исроил қирғинига ва оммавий ахборот воситаларининг Исроилга нисбатан ҳар қандай танқидини цензура қилишига норозилик билдириш учун сунъий зако томонидан яратилган тасвирни Instagram ижтимоий тармоғида улашди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 238 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ҳакамлар ҳайъати АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни тўловларни сохталаштириш бўйича 34 та бандда айбдор деб топди. У тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Трамп АҚШнинг жиноятда айбланган илк собиқ президенти бўлди.
АҚШнинг антисемитизм бўйича махсус вакили Alphabet, Meta, Microsoft, TikTok ва Х вакиллари билан учрашиб, уларни ўз платформаларида антисемит мазмунини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди. Шунингдек, ҳар бир компаниядан яҳудийларга қарши контентни жиловлаш учун асосий ходимларни ўқитишни сўради. Айтилишича, компаниялар ҳозирча АҚШ ҳукумати талабларига рози бўлмаган.
Словения ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Эндиликда ушбу қарор якуний тасдиқлаш учун парламентга тақдим этилади. Словения ташқи ишлар вазири Таня Фажон парламент Фаластинни тан олиш бўйича 4 июнь куни овоз бериши мумкинлигини маълум қилди.
Бойкот қилинган брендлар рўйхатида биринчи ўринда турувчи Unilever Algida бренди Google хизматида реклама қилиш орқали ўзини "Турк музқаймоқ бренди" сифатида кўрсатишни бошлагани аниқланди.
Ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган «С5+1» форматидаги “Марказий Осиё – Италия” йиғилишида сув, атроф-муҳит ресурслари ва олий таълим соҳаларида стратегик шериклик ўрнатиш, иқтисодий ва саноат ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 237 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Эрон терговчилари президент ва республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан вертолёт ҳалокатга учрагани бўйича саботаж версиясини рад этди, деб хабар бермоқда Эрон Бош штаби баёнотида.