Пентагон маълум қилишича, АҚШнинг Ғазога ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари барбод бўлди: гуманитар юкларни етказиб бериш учун вақтинчалик искала кучли тўлқинлар таъсирида вайрон бўлди. Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингхнинг сўзларига кўра, бунга кучли денгизлар ва Шимолий Африка шамоллари сабаб бўлган.
Исроил Рафаҳ қочқинлар лагерига АҚШда ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги бомбаларни ташлади. Экспертларнинг хулосасига кўра, Исроилнинг Рафаҳ қочқинлар лагерига ҳаво ҳужуми Америкада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар ёрдамида амалга оширилган. Ғазо сектори жанубидаги шаҳарда гавжум чодирлар гуруҳига уюштирилган ҳужум камида 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва юзлаб одамлар яраланди.
Бразилия элчи Фредерико Мейерни Бразилиянинг Исроилдаги элчихонасидаги фаолиятини бутунлай тўхтатмоқда. Элчининг истеъфога чиқиши расмий нашрларда эълон қилинди.
Буюк Британиянинг Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган HAY адабиёт фестивали ўзининг бош сионист ҳомийси Бейли Гиффорддан воз кечди. Бунга фестивалда чиқиши режалаштирилган муаллифлар ва маърузачиларнинг оммавий равишда иштирок этишдан бош тортгани сабаб бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 236 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давлат Думаси депутатлари яқин орада юзни беркитувчи кийим, жумладан, ниқобни тақиқлаш борасидаги қонун лойиҳасига овоз беришади. Депутатларнинг фикрича, ниқоб тақиш жамоат жойларида кузатув камераларидан одамнинг юзини аниқлашни қийинлаштиради.
Брюссел эркин университети илмий кенгаши 7 майдан буён давом этиб келаётган талабалар норозилиги ортидан Исроил университетлари билан тузилган барча шартнома ва лойиҳаларни тўхтатишга қарор қилди. Исроил Халқаро суднинг Рафаҳга қилинган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамларнинг киришига тўсиқ бўлмаслик қарорларига амал қилса, муносабатлар қайта тикланиши мумкин.
Қозоғистон парламенти Хитой билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Келишув туфайли Хитойдан Европага юк ташишнинг умумий тезлиги ҳозирги 19-23 кундан 12-13 кунгача қисқаради.
Кеча Ғазо сектори ва Миср чегарасида содир бўлган отишмада иккинчи мисрлик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб Middle East Eye нашри хабар берди. Нашр ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Ислом Иброҳим Абдел Разек бўлганини аниқлади.
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни расман тан олганидан кейин Дания парламенти қарама-қарши қарор қабул қилди. Буни Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини зарур шартлар йўқлиги билан изоҳлаган.