69 ёшли кардинал Роберт Прево янги Рим папаси этиб сайланди. Vatican News'нинг маълум қилишича, у тарихдаги биринчи америкалик понтификка айланди.
АҚШ таълим вазири Линда Макмахон Гарвард университетига расмий мактуб йўллаб, университет бундан буён давлат томонидан молиялаштирилмаслигини маълум қилди. Daily Mail'нинг ёзишича, университет маъмурияти расмий жавоб ўрнига хатдаги имловий ва пунктуацион хатоларни тузатиб ортига қайтарган.
Агар ушбу маълумотлар расман тасдиқланса, бу J-10C учоғининг жанговар шароитда бошқа ҳарбий учоқни биринчи марта уриб тушириши сифатида тарихга кириши мумкин. Шунингдек, Rafale ҳам биринчи марта ҳаводан уриб туширилган ҳарбий учоқ сифатида қайд этилади. Шунингдек, Ҳиндистонга тегишли 25 та исроилда ишлаб чиқарилган “Harop” туркумига мансуб камикадзе дрони уриб туширилгани маълум қилинди.
Исландия, Ирландия, Люксембург, Норвегия, Словения ва Испания ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни кенгайтириш ва у ерда доимий равишда қолиш ниятини кескин қоралади. "Биз Ғазода ҳар қандай демографик ёки ҳудудий ўзгаришларни қатъий рад этамиз, айниқса, аҳолини мажбурий кўчиришга олиб келувчи ҳаракатлар халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади", — дейилади қўшма баёнотда. Ғазо — Фаластин давлатининг ажралмас қисми экани алоҳида таъкидланди.
6–7 май кунлари Ҳиндистон армияси Покистон ва унга қарашли Озод Кашмир ҳудудидаги 9 та манзилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Ҳиндистон ҳужумларга асос сифатида Пахалгамдаги террор ҳужуми ва янги таҳдидлар ҳақидаги разведка маълумотларини кўрсатди. Покистон эса 5 та Ҳиндистон ҳарбий самолёти ва 1 дронни уриб туширганини, ушбу ҳужумлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлганини, 57 киши яраланганини маълум қилди. Сўнгги вазият
Қайд этилишича, яна 94 нафар устозлик курслари битирувчилари нафақат назария ва амалиёт, балки ақида дарсларини ҳам муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишган. Шу тариқа бундай сертификат соҳибларининг умумий сони 977 нафарга етган.
The New York Times нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ билан яқинлашгани сабабли, 2010 йилдан буён Россия қуролларини сотиб олишни 50 фоиздан кўпроққа қисқартирган ва америка, француз ҳамда исроил тизимларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Покистон эса Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирди – мамлакат ҳарбий техникасининг қарийб 80 фоизи Хитойдан келтирилади: J-10C қирувчи самолётлари ва узоқ масофага учувчи ракеталари шулар жумласидандир. Ҳозирда мамлакат Хитой тизимларини сотиб олишни икки бараварга кўпайтирмоқда.
Покистон мудофаа вазири Ҳавожа Асиф агар Нью-Деҳли "Синдур" ҳарбий операциясини тўхтатса Исломобод Ҳиндистон билан можарони кучайтирмаслигини айтиб ўтган. Шунингдек, вазир Ҳиндистон чекинадиган бўлса, Покистон жавоб чоралари кўрмаслигини, акс ҳолда, мамлакат ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини қўшимча қилган.
АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик партиядан аъзоси Рашида Тлаиб Қўшма Штатларни геноцидга шерикликда айблади. Унинг таъкидлашича, исроил* 64 кундан бери инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда. Уруш жиноятчиси Бинямин Нетаняху бутун Фаластин аҳолисини мажбуран чиқариб юбориш, этник тозалаш, Ғазони бутунлай вайрон қилиш ва уни аннексия қилишни назарда тутувчи режасини яширмаяпти.
Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да янги ўқув йилидан бошлаб давлатга қарашли барча таълим муассасаларида — боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида — сунъий интеллект дарслари ўтилади. Сунъий интеллектни алоҳида фан сифатида ўқув дастурига киритиш қарори мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланди.