АҚШ ва Хитой Швейцариядаги музокаралар натижасида ўзаро жорий қилган экспорт божларини 90 кунга камайтиришга келишиб олди. Унга кўра, Хитой АҚШга нисбатан қўллаётган божхона тўловини 125 фоиздан 10 фоизгача пасайтирди, АҚШ эса Хитойга нисбатан божни 145 фоиздан 30 фоизгача туширди.
АҚШ ва Қатар ҳукуматлари ўртасида Қатар шоҳ оиласига тегишли бўлган люкс даражада жиҳозланган Boeing 747 самолётини Дональд Трампга вақтинча фойдаланиш учун бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Самолёт Трампнинг ваколати тугагач, унинг президентлик кутубхонасига совға қилиниши ҳам мумкин.
2025 йил 15 май куни Истанбул шаҳрида Россия ва Украина президентлари — Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари ўтказилиши режалаштирилган. Бу учрашув 2022 йил март ойидаги музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари ўртасидаги илк бевосита мулоқот бўлади.
Бу келишув тўғридан-тўғри ҲАМАС ва АҚШ ўртасида имзоланган – исроил бу келишувда иштирок этмаган. Фаластин қаршилик ҳаракати америкалик ҳарбий асир ва яна 10 нафар яҳудийни озод қилиши эвазига 70 кунлик оташкесим эълон қилиниб, чегаралар очилиши ҳамда Ғазога инсонпарварлик ёрдами киритилиши кутиляпти.
New York Times (NYT) газетаси колумнисти Томас Фридман “Бу Исроил ҳукумати бизнинг иттифоқдошимиз эмас” сарлавҳали мақоласида Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху ўз манфаатларини Исроил ва АҚШ манфаатларидан устун қўяётганини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ воситачилигидаги музокаралардан сўнг Ҳиндистон ва Покистон тўлиқ ва дарҳол ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олганини маълум қилди.
Microsoft асосчиси ва миллиардер Билл Гейтс кейинги йигирма йил ичида ўз бойлигининг 99 фоизини хайрия ишларига сарфлашга қарор қилганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу қарорга келишига Эндрю Карнегининг "Бой бўлиб вафот этган одам шарманда бўлиб ўлади" деган фикри таъсир қилган.
АҚШнинг Нью-Жерси штатида янги очилган Миграция ва Божхона назорати бошқармаси (ICE) марказини текширмоқчи бўлган Ньюарк шаҳар ҳокими Рас Ж. Барака қўлга олинди. Барака, Ньюаркда бундай марказ очилишига қарши эканини билдириб, масъул шахслар билан бирга ICE марказида текширув ўтказишга уринган.
Покистон армиясининг маълум қилишича, Ҳиндистон баллистик ракеталар орқали фуқаролик ҳудудлари ва айрим ҳарбий базаларни нишонга олган.
Aмерикалик таниқли сиёсатшунос ва "юмшоқ куч" назарияси асосчиси Жозеф Най 88 ёшида вафот этди. Най Ғарб мамлакатларининг тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувсиз ҳам бошқа давлатларга таъсир ўтказиши бўйича концепцияни ишлаб чиққан. Бунинг учун улар оммавий ахборот воситалари ва бошқа имкониятларидан фойдаланиб, ўзининг маданияти ва турмуш тарзини тарғиб қилиши керак эди.