исроил ҳукумати ҲАМАСга қарши қуруқликдаги операцияни кенгайтириш режасини маъқуллади. Унга кўра, Ғазонинг тинч аҳолисини анклав жанубига кўчириш режалаштирилмоқда.
Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Хавфсизлик манбаларига кўра, Покистон армияси жавоб ҳужуми доирасида Ҳиндистон бўлинмаси штаб-квартирасига зарба берган. Ракета зарбалари оқибатида икки давлат ўртасида жойлашган назорат-ўтказиш пункти вайрон бўлган.
Деҳли томонининг баёнотига кўра, зарбалар аниқ нишонга қаратилган бўлиб, улар ҳарбий объектларга эмас, бошқа белгиланган нуқталарга йўналтирилган. Покистон ҳукумати ҳам ушбу ҳужумни расман тасдиқлади. Исломобод расмийларининг билдиришича, Ҳиндистон учта алоҳида ҳудудга ракета ҳужумлари уюштирган.
Буюк Британия ҳукумати Россиянинг эҳтимолий ҳарбий ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда ва уруш ҳолатидаги ҳаракатлар бўйича янги режа устида ишламоқда. Маълум қилинишича, ҳужжат “Миллий мудофаа режаси” деб номланади ва можаро бошланган дастлабки кунларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар тартибини белгилайди. Хусусан, ҳужжатда ҳукумат уруш эълон қилинса қандай чоралар кўриши, мамлакатни ҳарбий ҳолатда қандай бошқариши кераклиги баён этилган.
Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан бўлаётган зиддиятлар фонида бутун мамлакат бўйлаб йирик фуқаролик мудофааси машғулотларини ўтказа бошлади. Машғулотлар доирасида ҳаво ҳужуми сигнализациясини синаш, электр таъминотини вақтинча тўхтатиш ва эвакуация протоколларини текшириш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ғазода юзага келган оғир гуманитар инқироз ортидан БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) ва Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти халқаро ҳамжамиятни исроилга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирмоқда. UNRWA маълумотларига кўра, Ғазодаги кўплаб оилалар кунига атиги бир марталик овқат билан кун ўтказишга мажбур. Айримлар истеъмол қилиш хавфли бўлган нарсаларни ҳам емоқда.
Бу маҳсулотларга қизиқиш бир йил ичида 26 фоизга ортиб, 362 мингдан ортиқ харидор харид қилган. Талаб диний эътиқодга эмас, хавфсиз ва сифатли таркибга бўлган ишончга боғлиқ.
Ҳусийлар Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига зарба бергани ортидан исроил самолётлари Ямандаги 10 дан ортиқ нуқтага тахминан 48 та бомба ташлади. Жумладан, Ҳудейда порти, цемент заводи ҳужумга учради.
Айни пайтда Покистон ихтиёрида тахминан 150 та ядровий каллак бор. Унинг баллистик ракеталари 2 750 километргача учади ва бутун Ҳиндистондаги нишонларни ура олиши мумкин.
Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.