Ҳиндистон ва Покистон ўртасида зиддият тобора кучаймоқда. Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони, авиация бош маршали А. П. Сингҳ Покистон билан чегарада ҳаво кучлари тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилганини маълум қилди. Бунга жавобан, Покистон расмийлари ҳам ҳарбий тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. Айтилишича, Покистон армияси Fatah серияли “ер-ер” ракетасини синов тариқасида муваффақиятли учирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сўнгги кунларда Қирғизистон чегараси орқали ўтаётган ўзбекистонликлардан “махсус ишончнома” талаб қилинмоқда. Мазкур вазият юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Ҳиндистоннинг Муссоорие шаҳрида 20 йилдан бери шарф сотиб келган покистонлик Шабир Аҳмад Дар ва унинг шериги ҳужумга учради. Уларни миллатчи ҳиндлар омма олдида дўппослаб, ҳақорат қилган. Маҳсулотларини эса талон-тарож қилишган.
Ҳиндистон Покистон билан чегарада жойлашган Ченаб дарёсидаги Баглиҳар тўғони орқали сув оқимини вақтинча чеклади. PTI ахборот агентлиги хабарига кўра, бундай чора Желам дарёсидаги Кишанганга тўғонида ҳам қўлланилиши мумкин.
АҚШ Президенти Трумп ўзининг Х саҳифасида “ҳалок бўлаётган” Голливудни қутқариш учун хорижда ишлаб чиқарилган фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилишини маълум қилди.
Эрон Мудофаа вазирлиги Теҳронда ўтказилган расмий тадбирда “Қосим Басир” номли ўрта масофали янги баллистик ракетасини жамоатчиликка намойиш этди. Айтилишича, ракетанинг учиш масофаси камида 1200 километр бўлиб, у замонавий юқори аниқликдаги йўналтириш тизими билан жиҳозланган.
исроил* Бош вазири Бинямин Нетаняҳу раҳбарлигидаги хавфсизлик кабинети Ғазо секторида ҳарбий ҳужумларни босқичма-босқич кенгайтириш режаларини тасдиқлади.
Оқ уй раҳбари мамлакатдаги жиноятчиликка қарши кураш доирасида тарихий “Алькатрас” қамоқхонасини кенгайтирилган ва замонавийлаштирилган шаклда қайта очишни буюрди. Трамп бундай ёндашув билан энг хавфли ва шафқатсиз жиноятчиларни жамиятдан ажратиб қўйиш орқали тартиб ва хавфсизликни таъминлашга интилмоқда.
АҚШ Украинага исроилда жойлаштирилган ва ҳозирда капитал таъмирдан ўтказилаётган Патриот ҳаво мудофаа тизимини ёзгача етказиб беришни режалаштирмоқда. Айтилишича, Киевга қўшимча равишда, Германия ёки Греция орқали яна бир Патриот тизими етказилиши мумкин.
Брюссельда бўлиб ўтган Европа иттифоқининг Фаластин маҳбусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги конференциясида Фаластин маҳбуслари уюшмаси раиси Абдулла ал-Зағарий исроил* қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг оғир аҳволи юзасидан жиддий баёнот берди. Унинг таъкидлашича, минглаб фаластинлик маҳбуслар қийноқлар, шафқатсиз муомала ва тиббий бепарволик сабаб ҳалок бўлмоқда.