«Чегара билмас мухбирлар» томонидан чоп этилган рейтингда «Дунё бўйлаб сўз эркинлиги энг паст даражага етгани» маълум қилинди. Рейтингга кўра, 180 мамлакат ва ҳудуддан 90 тасида оммавий ахборот воситалари ходимларининг аҳволи «қийин» ёки «жуда жиддий» деб тан олинган.
Исломофобияга қарши Европа ҳамжамиятининг 2024 йилги ҳисоботига кўра, кўҳна қитъада исломофобия қурбонларининг аксарияти рўмолли аёллар бўлиб қолмоқда. Ушбу масала айниқса ўта миллатчи сиёсатчилар томонидан тез-тез кўтарилмоқда.
Сурия ҳукумати Франциянинг йирик халқаро кема ташиш компанияси — CМА CGM билан Лаззоқия портини реконструкция қилиш ва бошқариш бўйича 30 йилга мўлжалланган келишувга эришди. Лойиҳанинг умумий қиймати 230 миллион еврони ташкил этади.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Папа кийимидаги сунъий интеллект орқали яратилган суратини Х'даги (Собиқ твиттер) саҳифасига жойлаштирди. Папа Франциск вафотидан атиги 11 кун ўтиб эълон қилинган ушбу сурат кўплаб танқидларга сабаб бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари айни пайтда ҳам жадал давом этаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, эмлаш ишлари олиб борилган, гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилган, сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилган ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳиндистон Ташқи савдо бош бошқармаси расмий қарори асосида Покистондан товарлар импорти ва транзитига нисбатан зудлик билан кучга кирувчи тақиқ жорий этилди. Айтилишича, ушбу чоралар миллий хавфсизлик ва давлат сиёсати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган бўлиб, улар кейинги расмий билдиришларгача амал қилади.
Украинада айни пайтда рус тилида таълим олаётган ёки уни чет тили сифатида ўрганаётган ўқувчилар сони бор-йўғи 345 нафарни ташкил этмоқда. Маълумотларга кўра, 2021–2022 йилларда бу кўрсаткич қарийб 100 минг нафар бўлган.
Ҳиндистоннинг Гоа штатида жойлашган Ширгаон ибодатхонаси яқинида ўтказилган диний маросим чоғида юзага келган тиқилинч оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ зиёратчи тан жароҳати олди.
АҚШ қуролли кучлари Суриянинг шарқий қисмидаги энг йирик нефт базалари — Дайр аз-Зор вилоятида жойлашган “Umar” ва “Konoko” ҳарбий обектларидан босқичма-босқич чиқиб кетишни бошлади.
“Эроннинг узоқ масофали ракеталар яратишга ҳеч қандай ишончли эҳтиёжи йўқ, агар бу ядровий қурол ишлаб чиқиш режаси билан боғлиқ бўлмаса. Уранни 3,67% гача бойитиш имконияти мавжуд бўлса, уни 90% даражага етказиш масаласи атиги ҳафталарга боради. Бу эса ядровий қурол дегани” — АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.