Босқинчи исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Дамашқ, Ҳама, Идлиб, Дара ва Лаззоқия сингари қатор ҳудудларига кучли зарбалар берди. Айни дамда ушбу ҳудудларга катта миқдорда зарар етказилгани айтилмоқда. Қурбонлар сони эса очиқланмаган.
Шу йилнинг 15 майидан бошлаб Швейцарияда ҲАМАС ҳаракати ва унга алоқадор ташкилотлар фаолияти расман тақиқланади. Бу қарор мамлакат Федерал кенгаши томонидан қабул қилиниб, расмий ҳукумат порталида эълон қилинди.
Сўнгги йилларда Европа давлатларида нафрат, ирқчиликка оид жиноятлар сони кескин кўпаймоқда. Статистик маълумотларга кўра, Францияда исломофобик жиноятлар сони 2024 йилда 16 мингга етган.
Россияда мусулмон аёлларнинг ниқоб тақиши масаласи яна жиддий муҳокама остида. Москва метросидаги можаро, Доғистонда ўтказилган полиция рейдлари ҳамда Хасавюртдаги мусулмон аёлларга нисбатан босимлар фонида расмийлар бу кийимни хавфсизликка таҳдид деб баҳоламоқда.
исроил* Миллий жамғармаси берган расмий маълумотга кўра, кеча бошланган кучли ёнғин натижасида мамлакатда 2 000 гектарга яқин очиқ ерлар, яъни тахминан 2 800 та футбол майдонига тенг ҳудуд ёниб кетди. Шундан 1 300 гектардан ортиғи ўрмонзорлар бўлган.
АҚШ Меҳнат вазири Лори Чавес ҳукумат миллий манфаатларга мос келмайдиган дастурларни тўхтатиб, 250 миллион доллар тежаганини маълум қилди. Унга кўра, бекор қилинган маблағлар орасида “Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш” лойиҳаси ҳам бор. Бу маълумотни эшитган Илон Маск йиғилишда кулги билан муносабат билдирди.
исроилда 30 апрел куни бошланган ўрмон ёнғинлари туфайли таҳдиднинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Босқинчилар ёнғинга қарши курашда Озарбайжон, Британия ва бошқа давлатлардан ёрдам сўраган. Чоршанба куни Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти ҳам ўт ўчириш бригадаларини юборишни таклиф қилган, бироқ исроилдан жавоб олмаган.
Аҳмат Қодиров номидаги фонд Исроил бомбардимони оқибатида оғир тан жароҳати олган ғазолик болага молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатди. Айтилишича, фонд томонидан боланинг даволаниши учун маблағ ажратилган ҳамда унинг бирламчи эҳтиёжлари таъминланган.
Россиядаги Russia Today (RT) телеканали ўтган йили хорижда Кремль тарғиботи учун 31,7 миллиард рубль сарфлади. Бу канал тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, 2023 йилга қараганда 4,2 миллиард рублга кўп. Эътиборлиси, RT бюджети деярли тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилади.
Испания ҳукумати хорижда суррогат оналар орқали туғилган болаларни ўз элчихона ва консулликларида рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Билдирилишича, янги белгиланган тартиб хорижий давлатлар томонидан берилган туғилганлик гувоҳномаларини қабул қилишни ҳам ман этади. Шунингдек, аввал бошланган, аммо тугалланмаган рўйхатга олиш жараёнлари ҳам бекор қилинади.