Жорий йилда 30 минг афғонистонлик Саудия Арабистонига Ҳаж сафарига боради. Аллақачон 230 кишидан иборат биринчи зиёратчилар карвони Мадинага йўл олган. Афғонистон Ҳаж ва Вақф вазирлигига кўра, зиёратчиларни ташиш бир ой ва икки кун давомида 97 та махсус рейсда амалга оширилади.
Бугун исроил ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бешта жанговар самолёт Суриянинг Дамашқ шаҳри яқинида жойлашган Саҳная ҳудудига ҳаво ҳужумини амалга оширди. Расмий маълумотларига кўра, ҳужум чоғида камида тўққизта авиазарба йўлланган.
2022 йилдан буён камида 1110 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия армияси билан шартнома тузиб, Россия-Укрина урушида иштирок этди. Этник ўзбеклар сони билан биргаликда бу кўрсаткич бир неча минг кишига етиши ҳам мумкин. Эълон қилинган рўйхатга кўра, ушбу урушда камида 109 киши ҳалок бўлган, уларнинг энг ёши эса ҳали 21 ёшга тўлмаган.
Россияда мусулмон диний арбоблари ва академик доира вакиллари 2037 йилгача амал қиладиган Исломий таълим стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Мусулмонлар диний идораси раҳбари, муфтий Албир Крганов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу ҳужжатга якуний ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда уйғурлар билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши, хусусан мажбурий меҳнат ва геноцид айбловларига нисбатан халқаро босим кучаяётган бир пайтда, маданий пропагандани яна бир бор восита сифатида ишлатмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат қуролли кучларига Покистонга зарба бериш усули, мақсадлари ва муддатларини белгилашда тўлиқ эркинлик берди.
Доналд Трамп ABC News телеканалига берган интервьюсида журналист ундан: “Путин сизни алдадими?” дея очиқ сўради. Бунга жавобан Трамп, “Ҳа, эҳтимол, у мени бироз алдаётгандир. Шундай бўлса ҳам, менимча, у урушни тўхтатишни хоҳлайди”, деди.
Ҳодиса Қуддус шаҳрининг марказий ҳудудларидан бирида, пиёдалар ўтиш жойи яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, авария оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, сионист Нетаняхунинг ўзи эса воқеадан зарар кўрмаган.
Бугундан бошлаб Саудия Арабистони рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этган ёки унга уриниб кўрган шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўллашини маълум қилди. Xабарда айтилишича, Маккага рухсатсиз киришга уринганлар, жумладан, муддати ўтган визага эга бўлганлар депортация қилинади ва 10 йил муддатга Саудияга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Фармонга кўра, Россия ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши керак.