Маълум бўлишича, ушбу қарор олий таълим муассасаларидаги яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш борасидаги талаблар ортгани сабабидан қабул қилинган. Музлатилган грантнинг умумий қиймати эса, 2,2 миллиард доллар.
Россиянинг Курган вилоятида фаолият юритаётган ва ўзбекистонлик муҳожирлар манфаатларини ҳимоя қилиб келган “Курган—Ўзбекистон Дўстлик Жамияти” ёпилиши мумкин. Айтилишича, ташкилот асосчиси ва раҳбари Отабек Мақуловга нисбатан Ўзбекистонда жиноят ишлари қўзғатилган.
Венгрия парламенти 14 апрель куни мамлакат конституциясига “инсон ё эркак, ё аёл” деган ўзгартириш киритишни ёқлаб овоз берди. Депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган қонунчиликдаги яна бир ўзгариш мамлакатда LGBT тадбирларини тақиқлашдир.
Хитой Савдо вазирлиги баёнотида айтилишича, ўзаро тарифлар дунёдаги энг йирик икки иқтисодиёт ўртасидаги тарангликни кучайтирмоқда. Бу чақириқ Доналд Трампнинг 90 кунлик божларни тўхтатиш қарори ортидан янгради.
Украинанинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиши унга аъзо давлатларга 2,5 триллион еврога тушиши мумкин. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг маслаҳатчиси Балаж Орбан баёнот берди.
Эрон собиқ президенти Ҳасан Руҳонийнинг собиқ маслаҳатчиси Масъуд Нилининг таъкидлашича, мамлакат бугун тараққиётдан тўхтаган. Иқтисоди эса бутунлай вайрон бўлган. Бироқ, шундай бўлса-да, ҳукумат ўз қудратини мустаҳкамлашга катта маблағ сарфлашда давом этяпти.
АҚШ ҳукумати “ташвиш уйғотувчи давлатлар” — Хитой, Куба, Эрон, Венесуэла ва Россия олимлари ҳамда ташкилотлари учун йирик тиббий маълумотлар базаларига киришни чеклади.
Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Сурияда ИШИД жангариларининг фаоллиги ошиб бораётганидан огоҳлантирди. У ўз баёнотида Бағдод расмийларини бу таҳдидга қарши курашиш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилишга чақирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 32 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган, 84 киши яраланган. Жароҳатланганлар орасида 10 нафар бола ҳам бор.
Маълум бўлишича, улар интернетда юқори маошли иш таклиф қилинганидан сўнг Таиландга борган. Сўнг улар ноқонуний равишда Мьянмага олиб кетилиб, одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлига топширилган. Ҳозирда улар ўз оиласи бағрига қайтарилган.