Лукашенко қурилиш соҳасига Покистондан 150 мингдан ортиқ малакали ишчини қабул қилишини маълум қилди. Покистон Бош вазирининг айтишича, покистонлик мутахассислар халқаро стандарт сертификатларига эга бўлиб, улар Беларус иқтисодиёти ўсишига сезиларли ҳисса қўшиши мумкин.
Фаластин сув ресурслари бошқармаси ва Статистика бюроси маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги сув инфратузилмасининг 85 фоиздан ортиғи тўлиқ ишдан чиққан. Ҳозирда аҳоли учун кунлик сув истеъмоли ҳар бир одамга 3–5 литрни ташкил этмоқда
Халқаро биржаларда июн ойи учун фьючерслар 2,2 фоизга ошиб, 3 246,2 долларни, савдолар чоғида эса 3 255,9 долларни ташкил этди. Бу мутлақ тарихий рекорд сифатида баҳоланмоқда.
Мамлакат аҳолисининг ярми — 30 миллионга яқин киши — айни пайтда очарчилик хавфи остида қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, камида 20 минг одам очлик қурбони бўлган. Уруш туфайли 8 миллиондан ортиқ инсон ўз юртидан кетишга мажбур бўлган.
Meta компаниясининг киритган янги тартибига кўра, ўсмирлар ота-она рухсатисиз энди жонли эфир функциясидан фойдалана олмайди. Улар учун шахсий хабарлардаги автоматик хиралаштириш имкониятини ўчириш ҳам тақиқланади.
Босқинчи исроилнинг қамал остидаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида шаҳид бўлганлар сони тобора ортмоқда. Сўнгги 24 соат ичида минтақа шифохоналарига 64 нафар ярадор ва 21 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади етказилган.
Мамлакат Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, минтақада иккинчи авиаташувчи кема – USS Carl Vinson ўз фаолиятини бошлаган. У эндиликда USS Harry Truman билан биргаликда Қизил денгизда Яман Ҳусийларининг позицияларига ҳар куни зарба беряпти.
Франция шу йилнинг сентябридан бошлаб, 11–15 ёшдаги барча ўқувчиларга мактабда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлайди. Расмийларга кўра, дарс бошланишидан олдин телефонлар махсус қутиларга ёки блокланадиган ғилофларга топширилади ва фақат ўқиш якунида қайтарилади.
Россия Давлат Думасига меҳнат мигрантларини генетик рўйхатга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Унга кўра, мигрантлар Россияга кирганидан сўнг бир ой ичида тиббий кўрикдан ўтиши ва биологик намуна топшириши шарт бўлади.
Франциянинг яқин ойларда Фаластин давлатини тан олиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти исроилнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Франция президенти Эммануэл Макроннинг бу ҳақдаги фикрларига қарши чиқди.