The New York Times нашрининг хабар беришича, АҚШ ва Украина камёб металлар бўйича келишувга эришиш учун музокара олиб бормоқда.
Саудия Арабистонида “The Rise Tower” деб номланган, баландлиги 2 000 метр бўлган улкан осмонўпар бино барпо этилиши режалаштирилмоқда. Айтилишича, бу иншоот Дубайдаги 828 метрлик Burj Xalifa’дан икки баравар баландроқ бўлиб, ҳали қурилиши режалаштирилаётган Jidda минорасидан (1 000 метр) ҳам анча баланд бўлади. Лойиҳа қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади.
АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Минтақага иккинчи америкалик авиация ташувчиси — USS carl Vinson етиб келди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълум қилди.
"Тариф урушларида ғолиб бўлмайди, дунёга қарши борсанг – яккаланиб қоласан". ХХР раиси Си Цзинпин Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувда АҚШнинг импорт божларига шундай муносабат билдирди.
Буюк Британия ва Норвея Украинага ҳарбий дронлар етказиб беришни молиялаштириш учун 450 миллион фунт стерлинг (580 миллион доллар) ажратади. Маблағлар нишонга зарба берувчи FPV дронлари, радар тизимлари ва танкка қарши миналарни етказиб беришга йўналтирилади.
Суриянинг, Жазоир ҳамда Судан ташаббуси билан чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида кўплаб давлатлар Исроил оккупацияси томонидан Сурия ҳудудига уюштирилаётган ҳужумларни қаттиқ қоралади.
Покистоннинг етакчи диний уламоларидан бири бўлган Муҳаммад Тақий Усмоний халққа, “Бугун биз бу ерда эмас, Ғаззода тўпланишимиз керак эди”, дея мурожаат билан чиқди.
Оқ уй вакилининг CNBC телеканалига берган маълумотига кўра, АҚШ томонидан Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилинган бож ставкалари ҳозирда 145 фоизни ташкил этмоқда.
Сўнгги кунларда Яманнинг хусийлар бошқарувидаги ҳарбий-денгиз кучлари АҚШнинг CVN-75 Harry S. Truman авиация зарба гуруҳига ҳужум қилгани йўқ. Бунинг асосий сабаби – АҚШ флоти Жидда шимолига чекиниб, Макка ва Мадинани ўзига “қалқон” сифатида ишлатмоқда.
Шимолий Кипр Турк Республикаси расмийлари ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун мактабларда ҳижоб ўрашга расмий равишда рухсат берди. Вазирлар Маҳкамасининг айни шу масалага доир йиғилишидан сўнг таълим муассасаларида кийиниш қоидаларини тартибга солувчи интизом низомига тегишли ўзгартиришлар киритилди.