Мьянманинг Мандалай шаҳри яқинида содир бўлган 7,7 магнитудали зилзила оқибатида 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 2376 киши жароҳатланди. Бангкокда қурилаётган осмонўпар бинонинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.
Миср ҳарбий-ҳаво кучлари авиапаркини янгилаш доирасида Жанубий Кореянинг “FA-50 Fighting Eagle” енгил қирувчи самолётларидан 36 тасини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Рамазон ойига бағишланган ифтор дастурхонини ташкил этиш анъанасини қайта тиклади. Унда АҚШ мусулмон жамоаси вакиллари ҳамда Саудия Арабистони, Миср, БАА, Қатар, Ливан ва Покистон каби мусулмон давлатларининг дипломатлари иштирок этди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистоннинг пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган лойиҳани молиялаштиришни бекор қилди.
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуандун провинсиясида муҳандислар тарихда илк бор икки изли, ягона йўллик ва сув остидан ўтувчи юқори тезликдаги темирйўл туннелини муваффақиятли қуриб тугатишди.
Сомали ҳукумати Туркия билан стратегик аҳамиятга эга бўлган кенг қамровли мудофаа битимини имзолаш арафасида турибди. Мазкур келишув доирасида икки давлат ўртасида ўзаро ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим қадамлар режалаштирилган.
исроилда Биньямин Нетаньяху илгари сурган қонун лойиҳаларига қарши норозилик ҳаракати ўн кундан буён тинмаяпти. Мамлакат бўйлаб минглаб одамлар Тел-Авив, Қуддус ва бошқа йирик шаҳарларда намойишлар ўтказмоқда.
Путин АҚШнинг Гренландия устидан назорат ўрнатиш ҳаракатларини жиддий ёндашув дея баҳолади. Унга кўра, Гренландия масаласи АҚШ ва Дания ўртасида бўлса-да, НАТОнинг Арктикадаги фаоллиги Россия хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Тахминларга қараганда, у ушбу ёзув орқали ўз сиёсий позицияси ва дунёқарашини намоён этмоқчи бўлган. "Кофир" ёзувли татуировкалар ғарб давлатларидаги ашаддий исломофоблар орасида машҳур.
Айни пайтда Газода бўлиб турган германиялик нейрохирург доктор Муҳаммад ал-Халаби у ердаги аянчли вазият ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлиб, исроил қуроллари етказаётган жароҳатлар ниҳоятда оғир ва ҳалокатли тус олган.