5 апрель куни АҚШ бўйлаб Доналд Трампнинг сиёсатига қарши кенг кўламли норозилик акциялари ўтказилди. 50 та штатни қамраб олган ушбу намойишлар, Трамп президентлиги даврида кузатилган энг катта ҳаракатлардан бирига айланди.
Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси мусулмонлар вақф мулкларининг бошқарув тизимини ўзгартирувчи “Вақфлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси”ни қабул қилди.
Мусулмон мамлакатлар бу йилги Рамазон Ҳайитини катта хурсандчилик билан қарши олди. Турли давлатларда миллионлаб инсонлар Ҳайит намозида иштирок этиб, эзгулик ва барака тилаб дуо қилдилар.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо сектори касалхоналарига 26 нафар шаҳид бўлган фуқаронинг жасади, жумладан, вайроналар остидан олиб чиқилган бир жасад, ҳамда 70 нафар жароҳатланган шахс етказилди.
Ҳиндистон ҳукумати Кашмирдаги энг катта масжид - Жамия масжидида Рамазон ойининг охирги кечаларида намоз ўқишни тақиқлади. Масжид бош имомининг сўзларига кўра, айнан “Лайлатул Қадр” кечасида масжиднинг ёпиб қўйилишидан минглаб мусулмонлар норози бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон видеоконференция орқали Гвинея пойтахти Конакри шаҳрида ўзининг номи билан аталган янги масжиднинг очилишида қатнашди.
исроил ҳарбий авиацияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди. WAFA агентлиги хабарига кўра, ҳужум оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлиб, яна бир неча киши яраланган.
Британия қироли Карл III саратон касаллигига қарши даволаш жараёнининг ножўя таъсирлари сабаб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот хизмати хабар берди.
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ шайх Усома ар-Рифоийни мамлакатнинг янги олий муфтийси этиб тайинлади. Мазкур қарор Дамашқда бўлиб ўтган мусулмон уламоларининг диний анжумани доирасида қабул қилинган.
Франциянинг Intelligence Online разведка журнали хабар беришича, Туркиянинг Aselsan компанияси Саудия Арабистонининг улкан NEOM лойиҳаси учун ҳаво ҳужумидан мудофаа (HHM) тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бу лойиҳа “Vision 2030” стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.