Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни парламент эшитуви вақтида ушбу моддий ёрдам мамлакатдаги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини маълум қилди.
Канада бош вазири Марк Карни АҚШнинг автомобил импортига 25 фоизлик бож жорий этиши ортидан икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликнинг аввалги шаклда давом этмаслигини маълум қилди.
Ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди. Бу ҳақда Ливаннинг расмий NNA агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Судан армияси шаҳардаги стратегик нуқталар – Хартум халқаро аэропорти ва президент саройини айирмачи Тезкор ҳаракат кучларидан қайтариб олган.
Таҳлилчиларнинг айтишича, ушбу қарор глобал савдо урушини янада кучайтириши мумкин. Автомобил саноати мутахассислари эса, божхона тарифлари нархларнинг ошишига ва ишлаб чиқаришнинг секинлашишига олиб келади, деган фикрда.
Маълум бўлишича, Дубай суди 28 ёшли Олимбой Тоҳирович, Маҳмуджон Абдулраҳим ва 33 ёшли Азизбек Комиловични Молдова фуқароси, БААда бир неча йилдан буён фаолият юритган ва Абу-Дабидаги "Хобод" яҳудий диний ҳаракати вакили бўлган Зви Коганнинг ўлимида айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилган.
Москва аэропортларида биометрик назорат кучайтирилмоқ, ноқонуний мигрантларга эса 30 апрелгача расмий мақом олиш талаби қўйилган.
Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаси Юнсо Чунг Трамп администрацияси ва АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) устидан судда ғалаба қозонди. Бундан аввал 21 ёшли Юнcо Чунг университет ҳудудида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда иштирок этгани учун Трамп маъмурияти уни ҳибсга олиб, депортация қилишга уринган эди.
Украина президенти Владимир Зеленский 26 март куни расмий ташриф билан Парижга келди. Бу ерда Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашиб, Украинага кўрсатилаётган ёрдам ва унинг келгуси истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказди.
Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида исроил бомбардимонлари натижасида 39 киши вафот этган, яна 124 киши жароҳат олган.