Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган асосий воқеалар.
Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш (CAIR) АҚШда исломофобиянинг рекорд даражага етгани қайд этилган. Унга кўра, 2024 йилда ташкилот 8658 та шикоят қабул қилган, бу 1996 йилда статистика юритила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу рақам 2023 йилга нисбатан 7,4% га ўсган.
Украина АҚШнинг 30 кунлик тўлиқ ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилди. Ўт очишни тўхтатиш режаси Россиянинг розилигини талаб қилади ҳамда жанг ҳаракатларини тўлиқ тўхтатишни, шу жумладан дрон ва ракета ҳужумлари ҳамда Қора денгиздаги ҳарбий фаолиятни тўхтатишни ўз ичига олади.
Тожикистон Хитойдан HQ-17AE зенит-ракетасини қабул қилиб олганини эълон қилди. Яқинда Ўзбекистон ҳам Хитойдан FM-90 ва KS-1C ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олган эди. Минтақада Хитой мудофаа саноати маҳсулотларига қизиқиш ортиб бормоқда.
Балужистонда жангарилар 500 га яқин йўловчиси бўлган поездга ҳужум қилиб, уни тўхтатди. Балужистон Озодлик Армияси (BLA) ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Камида 100 киши гаровга олинган. Покистон хавфсизлик кучлари ҳужумчиларни ўраб олган, тўқнашувлар давом этмоқда.
Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Трампнинг иккинчи муддати бошланиши арафасида у билан Капитолий ротондасида ўтирган миллиардерларнинг бештаси жами 209 миллиард доллар йўқотди.
Рамазоннинг биринчи ўн кунида Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийда рекорд даражада намозхонлар ибодат қилди. Хусусан, Масжиди Набавий ва унинг ҳовлисларида 9 705 341 нафар намозхон ибодат қилди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган асосий воқеалар.
11 март куни тунда Украина Қуролли Кучлари томонидан амалга оширилган 60 дан ортиқ учувчисиз учиш аппарати (дрон) ҳужуми натижасида Москва шаҳри ва Россия Федерациясининг бир нечта вилоятларида турар-жой бинолари зарар кўрди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Босқинчи исроил аскарлари Фаластиннинг Хеврон шаҳридаги Тель-Румейда маҳалласида ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.) даврида қурилган қадимий масжидга ўт қўйди. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, ёнғин тезда ўчирилиб, катта зарарнинг олди олинган.