Сурия президенти Аҳмад Аш-Шаръ Сурия демократик кучлари қўмондони Мазлум Абди билан келишувга эришилганини маълум қилди. Бу келишувнинг мақсади курд ҳудудларини Сурия давлат таркибига интеграция қилишдан иборат.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган асосий воқеалар.
50 дан ортиқ раввин АҚШ президенти Дональд Трампга Иброҳим келишувларини кенгайтириш ҳамда унга туркий давлатлар – Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни ҳам қўшиш бўйича расмий мурожаат билан чиқди. Уларнинг фикрича, бу қадам Исроил ва мусулмон давлатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Исроил энергетика вазири Эли Коэн "барча гаровга олинганлар қайтиб келиши учун ўзимизда мавжуд барча воситаларни ишга солиш" мақсадида Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни зудлик билан тўхтатишни буюрди.
АҚШ ҳукумати Колумбия университетига ажратилган 400 миллион долларлик федерал грант ва шартномаларни бекор қилди. Мазкур қарор таълим муассасаси ҳудудида Фаластин тарафдорлари намойишлари ва Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига қарши талабаларнинг норозилик акциялари билан боғлиқ. Ҳукумат университетни антисемитизмга қарши курашда етарли чоралар кўрмаётганликда айбламоқда.
Афғонистон Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазирлигига кўра, 2024-йилда 30 минг афғонистонлик ҳаж сафарига бориши режалаштирилган. Бир нафар ҳожи учун харажат 282 090 афғони (тахминан 3900 доллар) этиб белгиланган.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган асосий воқеалар.
Трамп Fox Business Network телеканалига берган интервьюсида Эроннинг олий раҳбари Али Хоменайига музокаралар ўтказиш таклифи билан хат юборганини айтди. Ўз навбатида, Эрон хат етиб келмаганини маълум қилди.
Суриянинг Латакия ва Тартус вилоятларида хавфсизлик кучларига ҳужум уюштирилганидан сўнг, Башар Асад режимининг собиқ ҳарбийларини қидириш ва тозалаш амалиётлари кенгаймоқда. Икки кундан бери давом этаётган тўқнашувларда камида 50 киши ҳалок бўлди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган асосий воқеалар.