Саудия Арабистонида таровеҳ намозларини телевидение орқали намойиш қилиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда намоз жараёнидан жонли эфирларни узатиш тақиқланди. Ушбу тартиб масжидларнинг маънавий муҳитини сақлаш ва намозхонларни чалғитмаслик мақсадида жорий этилгани маълум қилинди.
Малайзияда Starbucks савдолари бойкот сабабли 46 фоизга камайди ва 15,1 миллион доллар йўқотди. Таҳлилчиларнинг тахминларига кўра, йўқотишлар ўсишда давом этиши ва келгуси икки йил ичида кутилаётган фойда 15 фоизга камайиши мумкин.
Босқинчи исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авивнинг Бат-Ям шаҳрида автобуслар портлаши ортидан террор армиясига Ғарбий Соҳилда кенг кўламли "ҳарбий операция" бошлашни буюрди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги урушни Киев бошлагани, Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизга тушиб кетгани ҳамда Украинада 2019 йилдан бери президентлик сайловлари ўтказилмагани ва ўшанда “илгари ҳеч қандай сиёсий тажрибаси бўлмаган комедиячи” ҳокимиятга келганини даъво қилди. Унинг иддаолари қанчалик асосли?
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Араб давлатлари АҚШ президенти Трампнинг Ғазо сектори аҳолисини бошқа мамлакатларга жойлаштириш режасига муқобил равишда Ғазо секторини реконструкция қилиш бўйича ўз режасини тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. Бу режа Ғазо секторини ҲАМАСсиз бошқариш ва фаластинликларни хорижга кўчирмасдан қайта қуришда халқаро иштирок этиш учун миллий Фаластин қўмитасини шакллантиришни ўз ичига олади.
Афғонистоннинг Исломободдаги элчихонаси Покистон ҳукумати мамлакатдаги барча афғон муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштираётганини маълум қилди. Айни пайтда Исломобод ва Равалпинди шаҳридаги афғон фуқаролари ҳеч қандай расмий хабарномасиз ҳибсга олинмоқда ва тинтувларга учрамоқда.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишга чақирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу Арманистоннинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузишга ёрдам бериши мумкин.
Фаластин Вақф ва Дин ишлари вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 19 январгача бўлган даврда Исроил тажовузлари давомида Ғазодаги 1109 та масжид ва 3 та черков вайрон қилинган. Масжид ва диний муассасаларнинг камида 315 нафар ходими ҳалок бўлган, 27 нафари исроиллик ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган. Вазирлик масжидлар ва диний муассасаларни тиклаш учун 30 дан ортиқ давлатдан диний ва хайрия ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа диний етакчилар кирган Миноралар коалицияси тузилганини эълон қилди.
Дональд Трамп Украина президентини Владимир Зеленскийни сайлов ўтказишдан бош тортаётгани учун «диктатор» ва «кичик муваффақиятга эришган комедиячи» деб атади. Шунингдек, Зеленский урушга ажратилган маблағларнинг ярми “йўқолганини” тан олганини айтди.