Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Французлар мусулмон аёлларни озод қилишга эмас, балки синдиришга, уларни диний ва маданий илдизларидан ажратишга ҳаракат қилган. Улар аёллар танасини кўришни, уларни назорат қилишни исташган - рад этилганда эса, мустамлакачи тафаккурга хос тарзда ғазаб ва зўравонлик билан реакция билдиришган.
Россия-Украина уруши бошланганининг уч йиллиги муносабати билан 24 февраль куни БМТ Бош Ассамблеяси Киев ва Европа давлатлари томонидан тайёрланган Украинадаги уруш бўйича резолюция лойиҳасини кўпчилик овоз билан қабул қилди. Ушбу ҳужжатга АҚШ ва Россия қарши овоз берди.
Исроил 2010 йил ёзидан буён бадавий араблар истиқомат қилувчи Арақиб қишлоғини 236-марта бузиб ташлади. Қишлоқ аҳолиси ҳар бир бузилишдан кейин уйларини тиклайди.
Афғонистон ҳукумати мамлакатдаги ягона аёллар радиоси бўлган "Радио Бегум"га қўйилган тақиқни бекор қилди. Ушбу тақиқ радиостанциянинг "қайсидир хорижий оммавий ахборот воситаси билан ҳамкорлиги сабабли" татбиқ этилган эди.
Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғида исроиллик фойдаланувчининг барчани қўрқитиш мақсадида ёзган изоҳи дунё миқёсида Фаластин тарафдорларининг "ҲАМАС уйимизга меҳмонга келса" деб номланган трендига айланиб кетди. Турли дин ва миллатга мансуб фойдаланувчилар тўкин дастурхон ёзиб, ҲАМАС вакилларини меҳмон қилишга тайёрликларини изҳор этишди.
АҚШ президенти Дональд Трамп "Толибон"дан танклар, юк машиналари, қуроллар, тунги кўриш ускуналарини қайтаришини яна бир бор талаб қилди. "Толибон" эса ушбу қуроллар билан фақат АҚШга зарба бериши мумкинлигига ишора қилган. Олдинроқ, "Толибон" АҚШ Афғонистонга ҳеч қандай молиявий ёрдам бермаганини айтиб чиққан эди.
Россия томонидан Украинага қарши уч йил муқаддам айни шу кунларда авж олдирилган уруш дунёнинг сиёсий контекстида чуқур из қолдирди, давлатлар сиёсатини белгилаб берди, юз минглаб одамларнинг ёстиғини қуритди. У нафақат Украина минтақасида, балки бутун дунё бўйлаб акс-садо берди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Россиянинг Тула вилояти мактабларида 1 мартдан ҳижоб ва ниқобни тақиқлашни режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилмоқда. Ўтган йилнинг октябрида Владимир вилоятида худди шундай тақиқ жорий этилганди.