Франция сенати спорт тадбирлари вақтида ҳижоб кийишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. "Ушбу қонун лойиҳаси сиёсий мақсадларни кўзлаб ишлаб чиқилган: бу орқали дунёвийликни ҳимоя қилиш баҳонасида Исломга қарши курашилади", деган бу ҳақда социалист Селви Роберт.
Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида маст эркак 11 ёшли Егорни кўплаб ўрислар марказий осиёликларга нисбатан ишлатадиган сўзлар билан камситиб калтаклаган.
Сурия демократик кучлари (SDF) ва расмий Дамашқ ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакат шимоли ва шарқида барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувга эришди. Унга кўра, SDF ва хавфсизлик хизмати Сурия армияси таркибига қўшилади, суриялик бўлмаган жангарилар минтақадан чиқариб юборилади.
Қатарнинг Al Jazeera телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда ҲАМАС доимий сулҳ учун исроиллик маҳбусларни бирданига озод қилишга тайёрлигини маълум қилди. Фаластин гуруҳи, шунингдек, пайшанба куни тўрт асирнинг жасадини топширишини ва шанба куни яна олти нафар тирик асирни озод қилишини тасдиқлади.
17 февраль куни Амстердамга келган ва Ғазода уруш жиноятини содир этган исроиллик аскар ва унинг шериги қўлга олинишдан қўрқиб, Голландия пойтахтини тарк этди. Аввалроқ исроиллик захирадаги аскар Ювал Вагдани Бразилиядан худди шу сабабга кўра қочганди.
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Украинадаги уруш бошланганидан буён илк бор АҚШ ва Россия ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Путин ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, салкам беш соат давом этган музокаралар “ёмон бўлмаган”: делегациялар “барча масалалар бўйича жиддий суҳбатлашган”. Музокаралар бўйича нималар маълум?
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан Ғазо секторини қайта тиклаш ва маҳаллий аҳолини депортация қилишни истисно қилувчи реконструкция режасини тайёрламоқда. Ушбу режа Ғазо ичида фаластинликлар учун “хавфсиз зоналар” яратилишини назарда тутади. Шу билан бирга, Миср ва халқаро компаниялар минтақа инфратузилмасини тиклаш ишларини олиб боради.
Олдинроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага нодир ер элементларини АҚШ ёрдамига алмаштиришни таклиф қилганди. The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, Трампнинг ушбу шартлари «Германия ва Японияга 1945 йилдаги мағлубиятидан кейин қўйилган молиявий санкциялардан ҳам ёмонроқ».
Исроил Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилида минглаб уйлар қуришни режалаштирмоқда. Қурилиш фаластинликлар ва айрим халқаро ташкилотлар тинчлик йўлидаги тўсиқ дея баҳолашмоқда.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.