Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг 76 фоизи расмий меҳнат шартномасига эга эмас, бу эса уларни эксплуатация ва зўравонликка учрашига сабаб бўлмоқда. Аёллар ва ёшлар мигрант ишчилар сафида кўпайиб бораётгани уларни ўзгача хавф-хатарларга дучор қилмоқда. Жумладан, муҳожирлар ортиқча иш вақти учун ҳақ тўланмаслиги, касаллик учун таътил берилмаслиги ва бошқа зўравонликларга дуч келмоқда.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Наим Қосим исроил қўшинлари 18 февралгача Ливан ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетиши кераклигини айтди. У, шунингдек, Ливан жанубидаги ҳар қандай постда исроил ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун “ҳеч қандай баҳона” йўқлигини маълум қилди.
Қорачой-Черкасияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари мактаб маъмуриятларидан ҳижоб кийган ўқувчи қизларнинг рўйхатини тузишни талаб қилмоқда. Бу талаб ҳатто биринчи синф ўқувчиларига ҳам тегишли экани айтилмоқда.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди. У фаластинликлар билан ўтказган 498 кунлик қамал вақтида ўзига нисбатан кўрсатилган меҳрибончиликларни эътироф этди.
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Латакия ва Тартус вилоятларига ташриф буюрди. Бундан бир кун олдин, у Идлиб ва Ҳалаб вилоятларида бўлган эди. Ташриф давомида у камбағалларга ёрдам бериш, иш ҳақларини тўғирлаш ва ички сармояларни рағбатлантириш бўйича режаларини эълон қилди.
Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Барадар ва бир қатор юқори мартабали амалдорлари учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциялари вақтинча бекор қилинди. Йил бошидан бери БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Санкция қўмитаси Афғонистон ҳукуматининг Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Дин ишлари вазирликлари раҳбарларига ҳам хорижий сафарларга чиқиш учун рухсат берган.
Мудофаа назорати ва ҳукумат этикаси (DOGE) қўмитасининг портлаш тергови АҚШ ҳукумати ўнлаб йиллар давомида Ал-Қоида, Толибон ва ИШИДни молиялашга қандай ёрдам берганини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Конгресс ҳар йили 697 миллион доллар ажратишни маъқуллаган, шундан бир қисми нақд пул кўринишида жўнатилган.
Хитой ўз Қуролли кучлари ҳақидаги маълумотларни интернетда эълон қилишни чекловчи янги қоидаларни жорий этди. Бу дунёдаги энг йирик армия фаолиятини кузатишни чеклаши мумкин. Қайд этилишича, ушбу қоидалар 1 мартдан бошлаб кучга киради.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.