Starbucks бош директори Браян Никкол исроилнинг Ғазо секторидаги геноциди сабаб компаниянинг бойкотга учраши брендга ўта ёмон таъсир қилаётганини тан олди.
Британия ҳукумати инглизлар билан бирга "Толибон"га қарши курашган минглаб собиқ афғон аскарларига сиёсий бошпана беришдан бош тортди. Собиқ афғон батальонининг бир аъзоси BBC билан суҳбатда ўзини инглизлар вақтида фойдаланиб, энди отиб юборилган кераксиз матоҳдек ҳис қилаётганини айтиб ўтган.
Украина президентини Анқара аэропортида Туркия расмийлари кутиб олди. 18 февраль куни Зеленский ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида Анқарадаги президентлик мажмуасида учрашув бўлиб ўтади.
Исроилда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш келишувининг иккинчи босқичи бўйича музокаралар бошланган бир пайтда, Тел-Авив бошқаруви келишувга путур етказиши мумкин бўлган янги шартларни қўйишга ҳаракат қилаётгани даъво қилинмоқда.
Озарбайжон 13 йиллик танаффусдан сўнг Дамашқдаги элчихонаси фаолиятини тиклади. Давлатлар Суриядаги дипломатик ваколатхоналарини қайта очишни бошлади. Жумладан, Франция 2024 йил декабрь ойида ўз элчихонаси фаолиятини тиклаганди.
АҚШнинг Майами шаҳрида 27 ёшли Мордахай Брафман фаластинлик деб ўйлаган икки кишига ҳужум қилди. У ярим автоматик тўппончадан улар турган машинага 17 марта ўқ узган. Ҳозирда у қотилликка уринишда айбланмоқда.
Россия махсус хизматлари Асад ва унинг оиласини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тахминларга кўра, хавф Марказий Осиё давлатларидан ўлган ватандошлари учун қасос олмоқчи бўлган одамлардан келиб чиқиши мумкин. Рус матбуоти Асад оиласининг Москвадаги ҳаётини “тақиқланган мавзу” деб ҳисоблаб, ёритмаяпти.
Исроил суди Шарқий Қуддус шимолидаги Шуафат қочқинлар лагеридан бўлган 15 ёшли Муҳаммад Басил Зелбанийни 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. У ишғолга қаршилик кўрсатганликда айбланган. Шунингдек, суд унга 300 000 шекел (83 333 АҚШ доллари) миқдорида жарима тайинлади. Зелбаний 2023 йил 13 февралдан бери ҳибсда сақланётган эди.
Босқинчи давлатлар – исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий интилишлари ва Яқин Шарқдаги “агрессив ҳаракатлари”га қарши турмоқчи. Гап шундаки, Рубио лавозимига киришганидан бери илк бор исроилга ташриф буюрди. Нетаньяхунинг айтишича, у билан бир қатор масалаларни муҳокама қилган, “уларнинг ҳеч бири Эрондан муҳимроқ бўлмаган”.
АҚШ, Украина ва Россия вакиллари Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Саудия Арабистонига келди. Баъзи оммавий ахборот воситалари учрашув Украина делегацияси иштирокисиз ўтишини ёзмоқда.