Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сенегал бош вазири Усмон Сонко ўртасида яккама-якка учрашув ва делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг икки томонлама келишувларни имзолаш маросими ташкил этилган. Жумладан, икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳамда 2020 йил 28 январдаги молиявий ёрдамни амалга ошириш протоколига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланган.
Маълум қилинишича, экспозициядан энг муҳим тарихий хатлардан бири – Рим императори Ҳирақлюсга (Гераклиюс) юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси жой олади. Шу билан бирга, Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Омон ҳукмдорлари, Форс шоҳига юборилган мактублардан нусхалар ўрин олиши кутилмоқда.
Путин 6 август куни Москва шаҳрида Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилган. Кремль матбуот хизматининг ёзишича, Шавкат Мирзиёев ушбу Уиткофф билан музокаралар ҳақидаги муҳим маълумот учун миннатдорлик билдириб, Украина инқирозини ҳал қилишнинг сиёсий ва дипломатик йўлларини излаш борасидаги саъй-ҳаракатларга қўшилишини айтган.
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган. Мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Жумладан, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилган.
Қозон шаҳрига 2026 йил учун Ислом оламининг маданий пойтахти мақоми берилиши муносабати билан Татаристон Оқсоқоллар кенгаши мамлакат бўйлаб жума кунини расмий дам олиш куни сифатида белгилаш ташаббуси билан чиқди. Тегишли мурожаат президент Рустам Миннихоновга юборилган.
Тошкент шаҳрида ҳам болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар аниқланиб, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосида жавобгарликка тортилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Food City бозорига харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган. Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир!
Жорий йил 30 июлдан 30 августгача "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.
Маълумот учун, Хитой пойтахти Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлган ва жароҳат олган, инфратузилмага катта зиён етган.
Гап шундаки, Марказий Осиё давлатлари аллақачон исроил билан яқин дипломатик алоқалар ўрнатган. Янги келишув эса рамзий ва ҳарбий характерга эга бўлиши мумкин.