31 июль куни Ўзбекистон президенти имзолаган қонун билан: ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик учун БҲМнинг 5 (аввал 1 эди) бараваридан 12 бараваригача; худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда БҲМнинг 12 бараваридан (аввал 15 эди) 30 бараваригача жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазосини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.
Улар орасида IX–XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари, ноёб заргaрлик буюмлари, тарихий матолар ва бадиий асарлар мавжуд. Британия музейларида ҳануз Ўзбекистон тарихига оид 800 дан ортиқ маданий мерос намуналари сақланмоқда.
Қозоғистон Мажлиси депутати (қуйи палата) Одил Жанбиршин мамлакатда ЛГБТни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. “Биз фақатгина тақиқ билан чекланмаслигимиз керак. Агар ушбу тақиқ бузилса ва ЛГБТ ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа билвосита усуллар билан тарғиб қилинса, менимча, фақат маъмурий эмас, жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши керак”, деган депутат. “Стратегия” ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Қозоғистон фуқароларининг 80 фоизи ЛГБТга нисбатан қонуний чекловлар жорий этилишини қўллаб-қувватламоқда.
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони савдо департаменти томонидан ўтказилган тендерда «TBEA Co., Ltd» компанияси ғолиб бўлиб, бош пудратчи этиб танланган. Ушбу лойиҳа доирасида 20 МВт қувватга тенг шамол электр стансиясини барпо этилади. Бугунги кунда бош пудратчи томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори асосида ажратилган 10 гектар ер майдонида (Бурчмулла ҳудуди) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Президент фармонига биноан Абдусалом Азизов президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Музаффар Комилов эса президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлди.
Украина мудофаа вазирлиги ва бош разведка бошқармаси кўмагида ташкил этилган “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 902 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини эълон қилди. Қайд этилишича, Россия аввалгидек, асосан мигрантларни юқори маошли ишга алдаб жалб қиляпти.
Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани, Яккатут МФЙда жойлашган маргимуш сақланаётган махсус объектнинг Чорвоқ сув омборига хавф туғдириши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, объект доимий назоратга олинган.
"Исроил"да яшовчи рус ёзувчиси Дина Рубина 10 октябрь куни Тошкентдаги "Туркистон" саройида концерт бериши маълум бўлди. Хайриятки, унинг 20 июль куни “Дождь” телеканалига берган интервьюси эълон қилганидан кейин фашистик ғоя тарафдорининг концерти бекор қилинган. Суҳбат давомида Рубина сионист-фашистлар "фаластинликларни хлорид кислотасида эритиш"га ва Ғазо секторини "автотураргоҳга айлантириш"га ҳақли эканини айтганди. Маълумот учун, Дина Рубина 1953 йили Тошкентда туғилган, Маданият институтида дарс берган, ЎзССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган. Аслида ҳам фашистик қарашдаги инсонларнинг Ўзбекистон пойтахтида концерт бериши тушунарсиз ҳолат. Уларни айрим ўзбекзабон медиалар ҳимоя қилиб чиқиши эса янада ажабланарли.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркияга ташрифи рус ОАВларида ғазаб билан муҳокама қилинди. Россия пропагандаси Тўқаевни "сиёсий мувозанатни сақлаш устаси" деб атамоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Остонанинг "кўп йўналишли сиёсати" бежизга Россиянинг уйқусини учирмаяпти. Шундоқ ҳам Озарбайжонга ва туркийларни жиловлаб туриш учун фойдаланиладиган Арманистонга гапи ўтмай қолган "катта оға" ҳеч бўлмаса Марказий Осиёни қўлида ушлаб турмоқчи.
Бундан ташқари, қирғиз давлати раҳбари Садир Жапаров томонидан имзоланган қонунга кўра, диний арбоблар фаолиятини тўхтатганидан сўнг беш йил мобайнида президентлик ёки депутатликка ўз номзодини қўя олмайди.