Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум. Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз.
Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 август куни соат 22:35лар атрофида Янгиҳаёт тумани “Янги Чоштепа” маҳалласида 2001 йилда туғилган Р.Б. ва 2006 йилда туғилган А.Ф., Т.А., М.А. дўкондан спиртли ичимлик харид қилиб, пулини тўламасдан кетмоқчи бўлган. Дўкон эгаси эса уларни тўхтатиб, тўловни амалга оширишларини сўраган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев давлат лавозимларига тайинловлар меритократия (шахснинг қобилияти, билими ва ютуқларига қараб мавқе бериш) тизимига асосланишини маълум қилди.
15 августдан бошлаб, Республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида "Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги" эълон қилинди. Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади. Билдирилишича, сўнгги кунларда ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кўпайган.
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатилади. Президент фармони билан, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган меҳмонларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронликни белгилаш чоралари кўрилади.
Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун 13 та нодир ва қимматбаҳо экспонат олиб келинди. Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади. Экспонатлар орасида энг нодирларидан бири — Мамлуклар давридаги Муқаддас Каъба калитлари жездан ясалган, кумуш билан безатилган ва Қуръон оятлари ўйиб ёзилган ноёб асар ҳисобланади.
Қатор давлатларда, хусусан Россияда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатлар учун ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини бу каби можароларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди.
Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 229-2-моддасига ўзгартиш киритилиб, махсус диний маълумотсиз, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органидан рухсатсиз ёки хусусий тартибда диний таълим бериш жиноят деб белгиланди. Бундай ҳаракатлар учун 50 дан 100 БҲМ гача (20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача) жарима, 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, уч йилгача тузатиш ишлари, уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
Олдинроқ, Жогорку Кенеш депутатлари "Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди. 11 август куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров қонунни имзолашдан бош тортди ва ўз эътирозлари билан уни парламентга қайтарди. Жапаровга кўра, жиноий жазони сақлаб қолиш давлатнинг қонун устуворлигига содиқлигини намоён этади. Аёллар ва болаларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий тенгсизликдан ҳимоя қилади, оила институтини мустаҳкамлайди.
Энди дин ишлари бўйича қўмитага келиб тушган мурожаатлар ёки шу каби қўлга киритилган маълумотлар асосида масъул ходимлар "Сирли мижоз" тадбирида иштирок этишади. Янги низомга кўра, қўмитанинг масъул ходимлари ўзини мижоз сифатида таништирган ҳолда "Умра" хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини текширади. Тадбир давомида ноқонуний фаолияти кўрсатаётганликда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахсга оид маълумотлар тўпланади.