2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бир йил давомида 5,7 млрд долларга ўсиб (режа қилинган 2,9 млрд доллар ўрнига), 34,9 млрд долларга етди. Олти йил ичида қарз 3 баравар ошди. Ўтган йили давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари кескин ортди.
Ўзбекистонда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин. Қўлёзмаларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ҳам кўзда тутилган. Президент ташкилот бош директори билан шу масалаларни муҳокама қилди.
Хивада уч кун давом этадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг бўлажак XII сессиясига тайёргарлик кўрилмоқда.
Эрон терговчилари президент ва республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан вертолёт ҳалокатга учрагани бўйича саботаж версиясини рад этди, деб хабар бермоқда Эрон Бош штаби баёнотида.
Бразилия элчи Фредерико Мейерни Бразилиянинг Исроилдаги элчихонасидаги фаолиятини бутунлай тўхтатмоқда. Элчининг истеъфога чиқиши расмий нашрларда эълон қилинди.
"Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров рус миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаросининг саволларига жавоб берар экан, русофоб эмаслигини таъкидлади, бироқ советофоблигини тан олди. У Россия билан муносабатлар, мактабларда рус тилини ўрганиш масаларига ҳам тўхталди.
Қозоғистон парламенти Хитой билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Келишув туфайли Хитойдан Европага юк ташишнинг умумий тезлиги ҳозирги 19-23 кундан 12-13 кунгача қисқаради.
Кеча Ғазо сектори ва Миср чегарасида содир бўлган отишмада иккинчи мисрлик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб Middle East Eye нашри хабар берди. Нашр ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Ислом Иброҳим Абдел Разек бўлганини аниқлади.
Табиий офат туфайли мамлакатда 400 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди. Торнадо Арканзас, Кентукки, Оклахома ва Техас штатларида юз берган. Президент Байден, агар керак бўлса, Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш сиёсатини тасдиқладилар.