Ёзда Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли (330 МВт) АЭС қурилиши бошланади. «Росатом» учун бу шу турдаги станция қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси ҳисобланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган», — дейилади расмий хабарда.
Хитойда анъанавий ислом меъморий хусусиятларини сақлаб қолган сўнгги йирик масжид ҳукуматнинг масжидларни синхронлаштириш кампанияси доирасида гумбазларини йўқотди ва миноралари кўринишини тубдан ўзгартирди.
Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ҳомийлигида 21-27 май Турк ошхонаси ҳафталиги муносабати билан президент қароргоҳида “Асрий таъмлар учрашуви: Етти минтақада Турк ошхонаси” дастури ташкиллаштирилди. Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Туркиянинг биринчи хоними глобал озиқ-овқат тизимлари натижасида маҳаллий ошхоналар таназзулга юз тутаётгани, шу билан биргаликда, жамият саломатлигига ҳам катта хавф вужудга келаётганини таъкидлади.
25-27 май кунлари Россиянинг Ингушетия минтақасида Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли 3-ўринга савозор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 27 май куни бўлиб ўтади.
Туркияни Грузия ва Озарбайжон орқали Марказий Осиё ҳамда Хитой билан боғловчи 829 километрлик Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли таъмирлаш ишларидан сўнг қайта очилди. Мақсад Туркия ва Хитой ўртасидаги контейнер поездлари сонини ўрта муддатли истиқболда йилига 200 тага, узоқ муддатда эса 1500 тага етказиш, транзит вақтини 12 кундан 10 кунга қисқартиришдан иборат.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 30 минг намозхонга мўлжалланган Марказий Осиёдаги энг катта жомеъ масжиди очилди. Унинг таркибидан мадраса, фитнес маркази, тўйхона ва бошқалар ҳам ўрин олган. Шунингдек, 20 метрлик соябонли чодирларни очиш тизими мавжуд бўлиб, улар вентилятор ва намлагичлар билан жиҳозланган.
Полиция Ғазодаги фаластинликлар билан бирдамлик намойишини тарқатиб юборганидан сўнг Оксфорд университетида ўндан ортиқ талаба ҳибсга олинди.
Туркия ва араб давлатлари Африка ва Марказий Осиёда ҳамкорликда иш олиб бормоқчи. Бунинг учун яхши сиёсий муносабатлар мавжудлигини тилга олган Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек эркин савдо келишувлари орқали савдо ва сармояни рағбатлантириш мумкинлигини таъкидлади.
Қирғизистон презеденти “ўзини Марказий Осиё бўйича мутахассис деб билган” Ахметованинг видеосига муносабат билдирди. Жапаров Иссиқкўл вилоятида уран қазиб олишда Ротшилдларнинг иштироки ҳақидаги фитна назарияларини рад этди. Президент беш дақиқалик видеода бу даъволарни мутлақо ёлғон деб атади. У мамлакатни беқарорлаштиришга интилаётган ташқи кучлар борлигини таъкидлаб, халқни “ташқи душман” деб атаган бундай шахсларга ишонмасликка чақирди.