Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади, деди МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унинг айтишича, яқин вақт ичида микромолия ташкилотларида исломий молиявий хизматлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.
Исроил президенти Исаак Герцог Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хоннинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Мудофаа вазири Ёав Галлантни ҳибсга олишга ордер берилгани ҳақидаги баёнотига жавоб берди. Герцог Нетаняху ва Галлантга қарши ҳибсга олиш ордери эълон қилиниши "бир томонлама сиёсий ҳаракат" эканлигини айтди.
Рублнинг қадрсизланиши, сиёсий воқеалар ва яқинда “Крокус” теракти туфайли Россияда ишлаётган қирғизистонликлар сони деярли икки баравар камайди. Бу ҳақда Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш маркази бош мутахассиси Есенбек Эргешов маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги юк машиналари АҚШ томонидан Ғазо секторида ўрнатган вақтинчалик портдан гуманитар ёрдам етказиб беришни бошлади. Машиналар маҳаллий вақт билан соат 09:00да вақтинчалик портдан чиқиб кетган.
Иосиф Сталиннинг буйруғи билан 1944 йил 18 майда ўн минглаб қрим татарлари ўз ватанларидан бадарға қилинди. 15 дақиқа ичида 259 мингга яқин қрим татарлари, асосан, кексалар, аёллар ва болалар майдонга олиб кирилиб, ҳайвонларни ташиш учун араваларга ўтқазилди. Ғайриинсоний шароитда депортация қилинган Қрим татарларининг ярми манзилига етиб бормай, йўлда ҳалок бўлди.
13 май куни Бишкекдаги ётоқхоналардан бирида қирғизистонликлар ва хорижликлар ўртасида муштлашув содир бўлди. 18 майга ўтар кечаси эса мазкур муштлашув ортидан 1 мингга яқин одам иштирокида норозилик намойиши ташкиллаштирилди. Тўқнашувларда 29 киши жароҳатланди. Покистон бош вазири Қирғизистондаги покистонлик талабаларда хавотирда эканини маълум қилди.
АҚШ Ички ишлар департаменти ходими Исроилнинг Ғазодаги "геноцид" урушини сўзсиз қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида омма олдида истеъфога чиққан биринчи яҳудий амалдорга айланди. “Президент Байденнинг Исроилнинг Ғазодаги геноцидини ҳалокатли ва давомли қўллаб-қувватлаши фонида мен энди виждонан бу маъмурият вакили бўла олмайман”, деди Лили Гринберг Колл.
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.