Прогнозларга кўра, 2050 йилга бориб Марказий Осиёда сув ресурслари танқислиги 20–30% гача етиши мумкин. Бу эса қишлоқ хўжалиги, энергетика ва минтақадаги миллионлаб одамларнинг барқарор ҳаёт кечириши учун жиддий таҳдидга айланади.
Литвада рус тилида гапирадиган одамлар сони ортиб бормоқда. Бунга сабаб — Украинадан келган қочқинлар ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиё давлатларидан келаётган меҳнат муҳожирлари экани айтилмоқда. Литванинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича департаменти директори жамиятни "руслаштиришдан халос этиш" қийин кечаётганини тан олди, чунки янги келган аҳолининг аксарияти айнан рус тилида мулоқот қиляпти.
Бош прокуратура текширувига кўра, электр таъминотидаги узилишлар сабаб “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ раҳбари, 11 нафар туман бошлиғи, 13 нафар бош муҳандис ва 3 нафар диспетчер жазоланди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тианжин саммитида ҳамда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушдаги ғалабаси ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этаётганингиз муносабати билан сизни Хитойда қутлашдан мамнунман", дейилади ХХР раисининг Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида.
Татаристонда ишчи кучига эҳтиёж сезаётган корхоналар сони 71 тага етди, бу 2023 йилга нисбатан 36 тага кўп дегани. Кремль республиканинг ресурслари ва одамларини тортиб олаётган бир пайтда, Татаристон ижтимоий таназзулга юз тутяпти.
Озарбайжонда Ўзбекистон президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган шахс ушланди. Қайд этилишича, А.Юсупов Ўзбекистон президенти шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. Жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонда шахси аниқланиб, ҳибсга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмасликни ва расмий хабарларни кузатиб боришни сўраймиз", дейилади расмий баёнотида. Маълумот учун, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги муносабатлар ҳозирда кескин ёмонлашган ва қуролли тўқнашувларга айланмоқда. 24–25 июль кунлари баҳсли чегара ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар авж олди.
Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда давлат хизматчиси ўз хизмат хонасида аёл кишини қучоқлаб ўтиргани акс этган сурат тарқалганди. Унинг бу ахлоқсизлиги селектор йиғилишида кутилмаганда камерага тушиб қолган. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди. Унга кўра, хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Расмий муносабатда ушбу ходимларнинг шахси очиқланмаган.
Қашқадарё вилояти ИИБнинг хабар беришича, Китоб туманидаги хонадонида 9 нафар вояга етмаган болага Қуръони Карим ва "Муаллими соний" китоблари асосида дарс ўтишдек "оғир жиноят"га қўл урган шахс ушланган.
2025 йил 1 августдан бошлаб Озарбайжон гази Сурияга етказиб берилади. Ушбу жараён Килис – Ҳалаб магистрал қувури орқали амалга оширилади. Газ етказиб бериш ҳажми йилига 1,2 миллиард куб метрни ташкил этиши кутилмоқда.