Истанбулдаги IDEF2025 кўргазмаси пайтида имзоланган келишув икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Унга кўра, Озарбайжон Туркиянинг Baykar компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган учувчисиз учиш аппаратларини харид қилади.
Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида 405,5 минг чақалоқ туғилди. Шундан 209,6 минг нафари ўғил (51,7 фоиз), 195,9 минг нафари (48,3 фоиз) қиз болалар. Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда 207,7 минг чақалоқ дунёга келган. Жорий туғилишлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йил I ярмига қараганда 29,1 минг нафарга камайган.
Ўзбекистон делегацияси Малайзия Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, исломий банк тизими ва молиявий тартибга солиш борасидаги асосий ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди. Учрашувда Малайзия тажрибаси – исломий банклар ва молиявий институтларга лицензия бериш, уларни назорат қилиш ва тартибга солиш жараёнлари батафсил ўрганилди. Хусусан, Шариат тамойилларига риоя этилиши ва исломий молия тизимидаги ликвидликни самарали бошқариш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.
Яна бир янгилик: биз талабаларнинг араб тилини икки йилда эмас, бир йилда ўрганишлари учун такомиллаштирилган таълим дастурини ишлаб чиқдик. Араб тили ва исломий илмларни тез фурсатда ўрганиш истагидаги дўстларимиз ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб қолишлари мумкин. Мезана – миллат манфаати ва ўз қадриятига эга авлод учун! Телефон: +90 538 895-97-57 Телеграм: @mezana_qabul
Ўзбекистонда жорий йилнинг олти ойи давомида никоҳдан ўтганлар сони камайиб, ажримлар сони кўпайган. Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳлар сони 95,3 мингтани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг сони 2,1 мингтага камайган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг украин халқини "ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслик", "таслим бўлмаслик" ва "ҳудудий яхлитлик бузилишига йўл қўймаслик" ҳақидаги чақируви Россияда жиддий муҳокамаларни келтириб чиқарди. Айрим ҳарбий блогерлар ва сиёсий таҳлилчилар Алиевнинг ушбу сўзларини Москвага нисбатан очиқчасига ҳурматсизлик сифатида қабул қилди. Улар ҳатто уруш таҳдиди билан чиқишгача бориб етди. Сиёсий таҳлилчи Орхан Бозкуртнинг фикрича, "Алиевнинг баёноти шунчаки дипломатик ишора эмас – бу Кавказдаги сиёсий мувозанат ўзгаришига олиб келадиган очиқ сигналдир. Москва Озарбайжон бошқа собиқ совет мустамлакаси бўлган давлатларга дарс бўлишидан қўрқмоқда".
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Кобул шаҳрида Афғонистон мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашув ўтказди. Учрашувда томонлар чегаравий ҳамкорлик, ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва бошқа тегишли масалалар юзасидан фикр алмашган. Шунингдек, Баҳодир Қурбонов қўшни мамлакат ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашув ўтказган.
Икки номаълум шахс Татарстондаги масжид қурилиши учун 25 миллион рубль (қарийб 320 минг доллар) пул йўналтирди. Қайд этилишича, Набережние Челни шаҳрида қурилаётган жоме масжиди учун сўнгги уч ойда жами 36 миллион рубль миқдорида хайрия маблағлари йўналтирилган.
"Ўзбек биродарларимизнинг қўллови биз учун жуда муҳим. Қорабоғни тиклаш йўлидаги илк совғани Ўзбекистон берган. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фузулийда 960 ўқувчига мослашган Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очгандик", деган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Хонкендида ўтказилган медиафорумда.
Фуқарoлик ишлари бўйича Тoшкент шаҳар суди журналист Анoра Сoдиқoва даъвoси юзасидан биринчи инстансия суди чиқарган қарoрни бекoр қилди.Ўз пoстларида Анoра Сoдиқoвага нисбатан ҳақoратли сўзлар ишлатган блoгер Мирсаид Ҳайдаровга (Муфаса) 25 млн сўм маънавий зарар ва 5 млн сўм бoшқа харажатларни қоплаш мажбурияти юклатилган. Шунингдек, энди Мирсаид Ҳайдаров журналистдан узр сўраб, олдинги пoстларини ўчириши керак бўлади.