Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди. “Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди”, дейилади хабарда.
Аёллар томонидан алимент тўланиши ҳолатлари бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ундан кейинги ўринлардан Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари жой олган.
2025 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда судлар томонидан 204 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди. Таққослаш учун, 2024 йил I ярмида 465 киши оқланган эди. Мазкур рақам жорий йилнинг дастлабки давридагига қараганда 2,5 баравар кўп. Статистик рақамларга кўра, 2023 йилнинг илк олти ойида 564 нафар, 2022 йил мос даврида 468 нафар шахс оқланган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон бош вазири Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан учрашди. Ушбу учрашув давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темирйўли бўйича ҳадли битим масалалари муҳокама қилинган.
29 май куни Тагизаде минтақавий парламент йиғилишида ўзбекистонлик мигрантлар “ўзларининг тарихий ватанига” Юграга келаётганини билдирган. У бир пайтлар Югра ва Тюмен вилоятининг бир қисми Сибир хонлиги таркибига кирганини қўшимча қилган. “Коммерсантъ”нинг хабар беришича, депутатнинг қарори жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлган. Аввалига у экстремизмда гумон қилиниб терговга тортилган, сўнгра эса маошидан айрилганди. Бироқ прокуратура ҳам, Ички ишлар вазирлиги ҳам унинг сўзларида жиноят аломатларини аниқламаган.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги илк уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, учрашув якунида расмийлар ўртасида "Транс-Афғон" темир йўли лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асос ишлаб чиқишга доир уч томонлама ҳадли битим имзоланган. Мазкур лойиҳа савдони кучайтириши, Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлаши ва жанубий портлар орқали жаҳон бозорларига янги йўл очиши кутилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда болаларга диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланган. Вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берганларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд идораларига юборилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
Куни кеча Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш, унинг ортидан ёнғин юзага келган, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган эди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205- (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259- (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Хитой ҳукумати жанубий Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги "касб-ҳунар ўргатиш маркази" ниқобидаги қамоқхоналарини кенгайтириш учун марказий бюджетдан 70 миллион юан ажратди.
2025 йил январь–май ойларида Ўзбекистонга 4,2 миллион нафар чет эл фуқаролари саёҳат учун келган. Бу кўрсаткич 2024 йил мос давридагига қараганда 1,4 миллион нафарга (48,2 фоиз) кўп. Статистика қўмитасининг қайд этишича, мамлакатга энг кўп сайёҳ Қирғизистондан ташриф буюрган –1 280,1 минг нафар — 1,3 миллион нафар. Кейинги ўринларни Тожикистон (993,7 минг нафар) ва Қозоғистон (889,6 минг нафар) вакиллари банд этган